2023 йил 13 октябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва Россия Бирлашган Лизинг Ассоциациясининг ҳамкорликдаги конференцияси ўтказилди

Тадбир “Ўзбекистонда лизинг кунлари: лизинг учун янги имкониятлар” мавзусининг муҳокамасига ҳамда лизинг бизнесини юритиш стратегиялари, халқаро ҳамкорлик ва ҳозирги иқтисодий шароитларда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланди.

Конференция дастури учта сессиядан ташкил топган бўлиб, қуйидаги масалаларни ёритишни ўз ичига олди:

🔹 Икки мамлакат, икки лизинг бозори;
🔹 Россия ва Ўзбекистонда аграр сектор учун лизинг битимларини амалга ошириш тажрибаси. Алоҳида тармоқларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши;
🔹 Россия ва Ўзбекистон лизинг компаниялари иштирокида халқаро лизинг битимларини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш;
🔹 Лизинг орқали КЎБни қўллаб-қувватлашнинг замонавий йўллари ва муаммолари;
🔹 Тармоқнинг шаффофлиги ва ҳисобдорликнинг роли, таҳлил ва статистиканинг муҳимлиги;
🔹 Тармоқ уюшмаларининг роли, аҳамияти ва уларнинг фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
🔹 Ўзбекистон Россия сармоясига эга корхоналар билан ишлаш учун имконият сифатида;
🔹 ва бошқа масалалар.

Ўзбекистон ва Россия Лизинг уюшмаларининг вакиллари, икки мамлакатнинг етакчи лизинг берувчилари – банклар ва лизинг компаниялари ҳамда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Савдо ваколатхонаси вакиллари тадбир иштирокчиларига айланди.

Конференция доирасида «Пегас-Агро» ва «Ўзагролизинг» АЖ заводи ўртасида қишлоқ хўжалик техникасини етказиб бериш бўйича Келишувни тантанали имзолаш маросими ўтказилди.

Тадбир якунида лизинг компаниялари орасида номинантлар эълон қилинди ҳамда конференциянинг барча спикерларига миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, Россия Лизинг Ассоциациясига кўп йиллик ҳамкорлик ва шериклик учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг