«Expert Leasing» компанияси билан учрашув (Қозоғистон).


2024 йил 12 декабрь куни «Uzbek Leasing International A.O.» офисида «Expert Leasing» МЧШ Таъсисчиси ва Бош директори Данила Фёдорович Смирнов билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда иккала томон ўз мамлакатларининг лизинг бозоридаги тажрибаси билан ўртоқлашди, эҳтимолий ҳамкорлик йўналишларини ва Ўзбекистонда «Expert Leasing» филиалининг очилишини муҳокама қилди.

Маълумот учун: «Эксперт лизинг» МЧШ (Қозоғистон Республикаси) – ўз лизинг фаолиятини 2019 йил май ойида бошлаган хусусий лизинг компанияси.

Компания Қозоғистон Республикаси ҳудудида тижорат техникаси, ускуналар, енгил ва юк транспортини лизингга бериш хизматларини тақдим этади. Компания капитали 01.12.2024 йил ҳолати бўйича 860 млн. тенгени, лизинг портфели эса 2.5 млрд. тенгени ташкил қилди.

«Эксперт лизинг» компанияси «Фонд развития предпринимательства ДАМУ» АЖнинг расмий ҳамкори ҳисобланади (https://damu.kz/ru/programmi/loans/damu-lizing/)

About the Author

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг