Ҳозирги кунда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси кўплаб хизматлар турларини таклиф қилмоқда, бу эса Уюшма аъзолари фаолиятини ривожлантиришга йордам беради:
-
- Лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уюшма аъзоларининг манфаатларини бузадиган норматив-хуқуқий хужжатларни мухокама қилиш орқали Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга мувофиқ лизинг хизматларини тартибга солувчи хуқуқий меъйорий базани такомиллаштиришга кўмаклашиш.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида мулкчилик шаклидан қатъий назар ва турли даражаларда давлат органлари ва ташкилотлар, муассасалар, хўжалик субъектлари, жамоат бирлашмалари, барча маъмурий ва фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари субъектлари билан ўзаро алоқаларда Уюшма аъзоларининг ҳуқуқий манфаатларини тақдим қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси лизинг секторига инвестицияларни жалб қилишга кўмаклашиш;
- Уюшма аъзоларига лизинг масалалари бўйича консалтинг ва ахборот-таҳлилий хизматларни кўрсатиш;
- Тренинглар ва семинарлар ўтказиш;
- Уюшма аъзоларни ахборотбилан таъминлаш;
- Уюшма, шунингдек Уюшма аъзолари фаолияти ҳақида маълумот тўплаш, таҳлил қилиш ва тарқатиш;
- Турли лизинг масалалари бўйича учрашувлар, даврасуҳбатлари, анжуманлар ва бошқаларни ташкил этиш;
- Оммавий ахборот воситалари учун махсус дастурлар ва нашрларни тайёрлаш ҳамда ўтказиш;