Ассоциацияга аъзолик

Лизинг берувчилар уюшмасида аъзолик ихтиёрий ҳисобланиб, ўз ичига қуйидаги категорияларни олади:

Таъсисчилар

Уюшмани ташкил қилган, Уюшма Аъзоларининг Умумий Мажлиси томонидан ўрнатилган тегишли миқдорда ҳамда тартибда таъсис бадалларини киритган юридик шахслар. Таъсисчилар таъсис бадаллари киритилган пайтдан бошлаб, улар давлат рўйхатидан ўтганларидан кейин Уюшма аъзоларига айланадилар. Айни пайтда Уюшма аъзолари СП ЗАО «Ўзбек Лизинг Интернейшнл А.О.» ва «ZАMIN-INVEST» МЧЖ ҳисобланади.

Ассоциацияланган аъзолар

булар Уюшма уставини тан олган, Уюшманинг устав ҳужжатлари талаблари ҳамда кириш пайтида тасдиқланган Уюшма Аъзоларининг Умумий Мажлиси қарорларига мувофиқ кириш бадалини тўлаган исталган юридик шахслар бўлиши мумкин.

Фахрий аъзолар

булар Уюшма Уставини тан олган, Уюшмага Мувофиқлаштирувчи Кенгаш қарори билан кирган маҳаллий ҳамда халқаро тижорат ва нотижорат ташкилотлари бўлиши мумкин. Уюшманинг фахрий аъзолари мажбурий тартибда бадал киритмайдилар, бироқ бунга ҳуқуқлари бор. Фахрий аъзолар Уюшма Аъзоларининг Умумий Мажлисида қатнашиш ҳуқуқидан ташқари Уюшма аъзоларининг барча ҳуқуқларига эга.