Озарбайжоннинг Боку шаҳрида семинар-тренинг ташкиллаштирди.

2024 йилнинг 19-26 май кунлари Боку шаҳрида лизинг компаниялари, банклар ва суғурта ташкилотлари учун ADA Университетининг амалиёт профессори, лойиҳаларни бошқариш соҳасининг (PMP) сертификатланган профессионали, Озарбайжонлик бизнес-тренер ва консультант жаноб Жайхун Маммадбайлининг “Лойиҳаларни бошқариш асослари” мавзусида семинар-тренинг ўтказиляпти. Семинар-тренинг ташкилотчилари – Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ва PM Academy (Озарбайжон).

Семинар-тренингда Ўзбекистоннинг қуйидаги банклари, лизинг ва суғурта компаниялари фаол иштирок этмоқда — “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ, «Uzagrolizing» АЖ, «Asaka-Trans-Leasing» МЧЖ ЛК, «Trast Leasing» МЧЖ, «Mikro Leasing» МЧЖ ХК, «Trast Muamalat» МЧЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Xalq Bank» АК ва «Аsia Insurance Sug’urta Kompaniyasi» АЖ.

Семинар-тренингда қуйидаги мавзулар ўрганилди:

🔸Лойиҳа жараёни ва ҳаётий цикллари;
🔸Лойиҳанинг маркетинг концепцияси;
🔸Муваффақиятли лойиҳа мезонлари;
🔸Лойиҳаларни бошқариш учун қатор воситалар – лойиҳа кўламини белгилаш, лойиҳанинг манфаатдор томонлари ва ҳ.к.;
🔸 Лойиҳанинг хатар омиллари ва уларга жавоб қайтариш усуллари;
🔸Лойиҳа раҳбарининг етакчилик роли;
🔸Лойиҳа жамоасини шакллантириш босқичлари ва жамоа ичидаги жараёнлар;
🔸Лойиҳанинг асосий параметрлари: вақти, қиймати ва сифати;
🔸Лойиҳани тўғри ёпиш ва баҳолашнинг муҳимлиги;
🔸Лойиҳа менежери дуч келадиган таҳдидлар.

Шунингдек, шу йилнинг 22 май куни тренинг доирасида иштирокчилар учун Озарбайжоннинг лизинг ва молиявий компаниялари экспертлари ва вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Унда иккала томон вакиллари Ўзбекистон ва Озарбайжон лизинг бозорининг ҳолати ва муаммоларини ёритиб беришди, Ўзбекистонда Исломий молиялаштиришни ривожлантириш ва исломий маҳсулотларни (ижара, муробаҳа) жорий этишни қайд қилишди, автолизинг ва импорт ускуналар лизинги тажрибаси билан ўртоқлашишди.

Семинар-тренингдан ташқари, иштирокчиларни Озарбайжоннинг ноёб маданияти, ошхонаси ва Бокунинг диққатга сазовор жойлари билан таништиришни ўз ичига олган маданий дастур ташкил этилди.

Семинар-тренинг якунида ҳар бир иштирокчига PM Aкадемиясининг курсни тамомлаганлик сертификатлари топширилди.

Семинар-тренингдан фото лавҳалар:

https://drive.google.com/drive/folders/1UG9aR6rur8_XqbSnxcBNWcrobL94VuKp

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг