Ўзбекистон лизинг уюшмаси ва HR Business Partners Association (BUSINESS HOLISTIC ALLIANCE) ўртасидаги янги келишув доирасида қўшма лойиҳалар яратиш, тажриба алмашиш ва йирик ташаббусларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар очмоқда.
Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси (ULA) лизинг соҳасидаги етакчи уюшма бўлиб, Ўзбекистонда бизнесда инновацион ечимларни фаол илгари суриш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун шароит яратишга интилади. Уюшма қонунчилик ва тадбиркорлар учун шарт-шароитларни такомиллаштириш бўйича фаол иш олиб боради, шунингдек, халқаро майдонда лизинг соҳасини ривожлантиришга кўмаклашади.
Ушбу шериклик Ўзбекистонда кадрлар малакасини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга хизмат қиладиган қўшма лойиҳалар, тренинглар, курслар ва бошқа таълим тадбирларини ўтказиш учун узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шарт-шароитлар яратишга қаратилган.