2023 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг 2022 йил якунларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

 

2023 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг 2022 йил якунларига бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ҳисобот даври якунлари сарҳисоб қилиниб, мамлакатимизда лизинг бозорини ривожлантиришнинг келгусидаги вазифалари ва устувор йўналишлари белгилаб олинди.

2022 йил якуни бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 150 дан ортиқ лизинг берувчилардан 28 нафар лизинг компанияси ва 12 нафар тижорат банки лизинг битимларини фаол амалга оширган. Ҳисобот даврида лизинг операцияларининг умумий портфели 6,2 трлн.ни ташкил қилди. Ҳисобот даврида лизинг берувчилар томонидан 9443 та янги лизинг битими тузилиб, уларнинг ҳажми 3,1 трлн. сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,1 фоизга ёки 522,3 млрд.сўмга кўп ёки пандемиядан олдинги (2019 йил) кўрсаткичлар билан солиштирганда 11,4% га кўп.

Йил якунлари бўйича лизингга берилган объектлар орасида автотранспорт воситалари етакчилик қилмоқда, уларнинг лизинг битимлари умумий таркибида улуши 40,3 фоизни ташкил этди. Иккинчи ўринни қишлоқ хўжалиги техникаси эгаллаб, унинг улуши 26,2 фоизни, қурилиш техникасининг улуши 19,0 фоизни ташкил этди. Технологик ускуналар лизингига оид битимлар ҳажми 12,1 фоизни ташкил этди. Ўз навбатида, кўчмас мулк лизинги кўрсаткичлари ҳамон паст даражада бўлиб, атиги 2,4 фоизни ташкил этмоқда.

2022 йилда жисмоний шахслар учун транспорт воситаларининг «молиявий ижараси» лизинг бозорининг янги драйверига айланди. 2022 йилда молиявий лизинг операцияларининг умумий ҳажми 700,9 млрд. сўмни ёки бутун бозорнинг 22,5 фоизини ташкил этди. Миқдорий ифодада 3113 та молиявий ижара битими ёки бозордаги барча битимларнинг 33 фоизи тузилган.

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида бозорнинг энг йирик иштирокчилари қуйидагилар бўлди “Mikro Leasing” МЧЖ ЧЭК (651,8 млрд. сўм), “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК  (473,6 млрд.сўм), «O’zagrolizing» АЖ (470,5 млрд.сўм), «Fincom Leasing Group» (291,0 млрд.сўм) ва «Autosanoat Agro Lizing» МЧЖ (209,7 млрд.сўм).

Банклар орасида ҳисобот давридаги энг йирик лизинг берувчилар: “Sanoat Qurilish Bank” АТБ (328,6 млрд. сўм), “Qishloq Qurilish Bank” АТБ (71,6 млрд. сўм), «Hamkorbank» АТБ (15,8 млрд. сўм), “Invest Finance Bank” АТБ (15,3 млрд. сўм) ва “Davr Bank” ХАТБ (1,7 млрд. сўм).

2022 йил давомида амалга оширилган янги лизинг операциялари бўйича Тошкент шаҳри вилоятлар орасида энг катта улушга эга бўлди – 41,1 фоиз, Андижон вилояти ва Наманган вилояти иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллади – мос равишда 6,0% ва 5,9%.

Тақдимотларнинг тўлиқ варианти ушбу ҳавола бўйича: https://drive.google.com/drive/folders/1-FISM9Q2CqrZmArdiG-HwNvQbdgjLZMo?usp=share_link

 

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг