2022 йил 20 ноябрь куни Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) «Замонавий ислом банк-молия тизимида қўлланиладиган асосий молиявий маҳсулот ва хизматлар» мавзусида семинар-тренингга старт берилди.

Аввал хабар берганимиздек, «Islamic Business and Finance» МЧЖ ҳамда Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси билан хамкорликда  2022 йил 20 ноябрь куни Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) «Замонавий ислом банк-молия тизимида қўлланиладиган асосий молиявий маҳсулот ва хизматлар» мавзусида семинар-тренингга старт берилди. Семинар-тренингда Ўзбекистоннинг етакчи тижорат банклари, лизинг ва суғурта ташкилотлари вакиллари иштирок этишмоқда.

Ўқув-семинарда ислом банклари, лизинг ва суғурта (такафул) компаниялари фаолиятининг хусусиятлари кўриб чиқилади, ислом молияси – Мурабаҳа, Ислом лизинги – Ижара ва суғурта – Такафулнинг амалий жиҳатлари ўрганилади, шунингдек, Ўзбекистонда ушбу воситаларини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар баён этилади.

Тренинг бир неча кун давомида соҳанинг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилади.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг