2022 йил 27 октябрь куни Itochu Corporation (Япония), Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси ҳамда автолизинг бўйича қатор етакчи лизинг компаниялари ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда қуйидаги мавзуларга тўхталди:
— мамлакат автомобиль саноатидаги жорий ва прогноз қилинаётган вазият;
— Ўзбекистон автомобиль лизинги бозори ҳақида ахборот;
— Itochu маҳсулотларини — Isuzu техникасини мамлакатдаги лизинг компаниялари орқали реализация қилиш имконияти;
— жаҳон майдонларидаги тажрибани жалб қилган ҳолда Ўзбекистон бозори учун лизинг маҳсулотини яратиш бўйича ҳамкорлик масалалари.
ITOCHU делегациясининг таркиби:
- жаноб Хамайя Матахиро — «Itochu Corporation»нинг Европа ва Осиё бўйича секцияси бошлиғининг ўринбосари;
- жаноб Эге Наоя — «Самарқанд Автомобиль Заводи» МЧЖ ҚКнинг сотувлар бўйича эксперти;
- Қаҳрамон Юнусов — «Itochu Corporation» компаниясининг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбарининг ўринбосари.
Томонлар келгусидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича музокараларда тўхталиб ўтган йўналишлар ўрганилганидан кейин консультациялар ва музокараларни давом эттиради.
Маълумот учун: ITOCHU — қароргоҳи Токиода жойлашган Япония универсал савдо уйи ҳисобланади, Япония савдо уйларининг “катта бешталиги”га ва дунёнинг 500 та энг йирик компаниялари қаторига киради.
Автомобиллар ишлаб чиқариш ITOCHU бўлинмаларидан бири ҳисобланади. Isuzu Motors Limited 1971 йилдан буён ITOCHU компаниясининг иш бўйича муҳим ҳамкоридир. Шунингдек ITOCHU компанияси “Самарқанд Автомобиль Заводи” МЧЖ ҚКнинг муҳим ҳамкори ва инвестори бўлиб, Isuzu маҳсулотларини бутун дунё бўйлаб сотади.
Isuzu — тижорат автомобилларининг биринчи тоифали ишлаб чиқарувчиси, у Япония, Шимолий Америка, Лотин Америкаси, Осиё, Африка, Яқин Шарқ мамлакатлари ва дунёнинг бошқа минтақаларида Isuzu маҳсулотларини сотиш билан шуғулланади.