Тадбирдан мақсад ўқув-семинар иштирокчиларига ислом банк-молия тизими доирасида қўлланадиган молиявий восита ва маҳсулотлар бўйича мукаммал маълумот бериш, уларнинг бу соҳадаги билим ва кўникмаларини кучайтириш, шунингдек, ушбу тизим имкониятларини амалда кўрсатишдан иборат. Ўқув-семинарда ислом банклари, лизинг ва суғурта (такафул) компаниялари фаолиятининг хусусиятлари кўриб чиқилади, ислом молияси – Мурабаҳа, Ислом лизинги – Ижара ва суғурта – Такафулнинг амалий жиҳатлари ўрганилади, шунингдек, Ўзбекистонда ушбу воситаларини ривожлантиришга қаратилган тавсиялар баён этилади.
Ушбу семинар-тренинг банклар, суғурта ва лизинг компаниялари мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш ва шу орқали уларни кейинчалик шу йўналишда фаолият юритишлари ва соҳани ривожлантиришда муҳим роль ўйнашлари учун асос яратишга қаратилган.
Қўшимча тадбир: Маккаи Мукаррама зиёрати.
Ушбу тадбирда қатнашишдан манфаатдор иштирокчилар бўлса ва батафсил маълумот олиш учун (+99878) 120-02-02, (+99893) 501-11-56, (+99891) 192-29-03 рақамлари орқали Ўзбекистон Лизинг Ассоциациясига ёки syun@uzbekleasing.uz электрон манзилига мурожаат қилишингизни сўраймиз.