2022 йил 16 август куни ЎзР Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура вакиллари иштирокида Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг мамлакат лизинг қонунчилигини яхшилашга бағишланган йиғилиши ўтказилди.

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси лизинг компаниялари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Бош прокуратурага Ўзбекистон лизинг бозорининг долзарб қонунчилик ва солиқ муаммоларини маълум қилди. Давлат органлари лизинг берувчиларнинг таклифларини тинглади ва мамлакатнинг лизинг секторини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси «Uzbek Leasing International» АЖ ҚК, «Ўзавтосаноат-лизинг» МЧЖ ЛК, «InfinLeasing» МЧЖ, «Asaka-Trans-Leasing» МЧЖ, «China Leasing Group» МЧЖ ва бошқалар билан биргаликда ЎзРнинг қонунчилик ва солиқ базасини лизинг қисмида яхшилаш бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифларни беришни ҳамда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси номидан ягона таклиф кўринишида юборишни режалаштирмоқда.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг