2022 йил 29 июль куни “Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси”нинг 2022 йилнинг 1-ярим йиллиги якунларига бағишланган йиғилиши видеоалоқа орқали бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳисобот даври якунлари сарҳисоб қилиниб, мамлакатимизда лизинг бозорини ривожлантиришнинг келгусидаги вазифалари ва устувор йўналишлари белгилаб олинди.

 

2022 йилнинг 1-ярим йиллиги якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 40 нафар лизинг берувчи лизинг фаолияти билан фаол шуғулланган бўлса, улардан 15 нафари банклар ҳисобланади. Ҳисобот даврида лизинг амалиётларининг умумий портфели 5 трлн. 338 млрд сўмни ташкил қилган. Ушбу даврда лизинг берувчилар томонидан 2 802 та янги лизинг битими тузилиб, уларнинг ҳажми 970,6 млрд.сўмни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 23,5 фоизга ёки 298,3 млрд.сўмга кам. Бу пасайиш “Ўзагролизинг” АК лизинг битимларининг кескин камайиши билан боғлиқ.

 

Йил якунларига кўра, лизингга берилган объектлар орасида қишлоқ хўжалиги техникаси етакчи ўринни эгаллаган, лизинг битимлари умумий таркибида уларнинг улуши 33,9 фоизни ташкил этган. Иккинчи ўринни автомототранспорт воситалари эгаллаб, уларнинг улуши 29,4 фоизни, технологик ускуналар улуши эса 19,0 фоизга яқинни ташкил этган. Қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарини лизингга тақдим этиш билан боғлиқ битимлар ҳажми ҳам салмоқли – 16,2%. Ўз навбатида, кўчмас мулк лизинги кўрсаткичлари ҳамон паст даражада қолмоқда, у атиги 1,5 фоизни ташкил этган.

 

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида энг йирик бозор иштирокчилари сифатида қуйидагилар қайд этилди: «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК (168,8 млрд. сўм), «O’zagrolizing» АЖ (167,1 млрд. сўм), «Fincom Leasing Group» (139,1 млрд. сўм), «Autosanoat Agro Lizing» МЧЖ (136,3 млрд. сўм) ва «Kamaz Asia Leasing» МЧЖ ҚК (97,3 млрд. сўм).

 

Банклар орасида ҳисобот давридаги энг йирик лизинг берувчилар: “Qishloq Qurilish Bank” АТБ (70,9 млрд. сўм), “Turkiston” ХАТБ (14,3 млрд. сўм), “Invest Finance Bank” АТБ (4,1 млрд. сўм) ва “Ипак йўли” АИКБ (1,6 млрд. сўм).

 

2022 йилнинг 1-ярим йиллигида амалга оширилган янги лизинг битимлари бўйича Тошкент шаҳри вилоятлар орасида энг катта улушни эгаллади – 24,5 фоиз, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб, уларнинг улуши мос равишда 11,7 фоиз ва 11,2 фоизни ташкил этди.

 

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг