Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси “Лизинг -Евроосиё” Бош Ассамблеяси доирасида Қирғизистон Республикасидаги Бизнес-миссияда иштирок этди

2022 йил 8 июндан 11 июнига қадар Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида “ЕОИИ хизматлари ягона бозорини ривожлантириш доирасида бизнес миссия” бўлиб ўтмоқда, унда Ўзбекистон Лизинг уюшмаси ҳам онлайн форматда «Лизинг — глобал бозор трансформациясининг етакчиси ва янги иқтисодий шароитларда ЕОИИ мамлакатлари иқтисодий парадигмасидаги ўзгаришлар» мавзуси бўйича иштирок этди.

“Лизинг -Евроосиё” халқаро ассамблеяси 2018 йил ноябрь ойида Россия Савдо-саноат палатаси Молиявий, саноат ва инвестиция сиёсати бўйича Кенгашининг лизинг бўйича қуйи қўмитаси, “ЛИЗИНГ ИТТИФОҚИ” НП ва “Банк иши” журнали ташаббуси билан Евроосиё иқтисодий комиссиясининг кўмаги ва иштирокида ташкил этилган. Ассамблея ва унинг иштирокчилари томонидан имзоланган Меморандумнинг асосий мақсади ЕОИИ доирасида ягона лизинг бозорини шакллантириш ва ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат. Ассамблея бугунги кунда ЕОИИ мамлакатлари лизинг бизнеси вакилларининг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, лизинг соҳасида самарали маъмурий ўзаро ҳамкорлик учун асосий платформа ҳисобланади.

Ассамблея ишида қуйидаги вакиллар иштирок этади:

  • мамлакатда давлат ҳокимияти органлари;
  • Евроосиё иқтисодий комиссияси;
  • кредит ташкилотлари;
  • ривожланиш институтлари;
  • профессионал лизинг ассоциациялари;
  • лизинг компаниялари ва лизинг олувчилар;
  • лизинг ускуналарини ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг