2022 йил 2-4 июнь кунлари Миср Араб Республикаси Шарм-ал-Шайх шаҳридаги Tonino Lamborghini халқаро конференция марказида Ислом тараққиёт банки гуруҳи (ИТБ) томонидан ташкил этилган Хусусий сектор форуми бўлиб ўтди.
Хусусий секторни ривожлантириш Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) асосий устувор йўналишларидан бири ва, шу сабабли ИТБ гуруҳининг хусусий сектор ташкилотлари билан биргаликдаги Йиллик йиғилиши юқоридаги устуворликни тарғиб қилиш учун йиллик Хусусий сектор форуми (PSF) сифатида ташкил этилди.
PSF форумининг асосий мақсади бизнес ҳамжамиятининг бошқа етакчи вакиллари ва манфаатдор томонлари билан ишбилармонлик алоқалари ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун ноёб платформани таъминлаш, уларнинг тажрибаси, муваффақиятлари ва илғор тажрибалари билан ўртоқлашиш ҳамда иштирокчи мамлакатлар томонидан таклиф этилаётган инвестиция ва савдо имкониятларини биргаликда ўрганишдан иборат. PSF, шунингдек, ИТБ гуруҳининг аъзо мамлакатлардаги, жумладан, Мисрдаги (инвестициялар, савдо ва суғурта) фаолияти, хизматлари ва ташаббусларини ёритади. Форум шунингдек, параллель режалаштирилган B2B ваB2G учрашувларини ташкил этиш орқали иштирокчи мамлакатлардаги бизнес ҳамжамиятларини бирлаштиради.
Форумда иштирок этишдан ташқари, 2022 йил 4 июнь куни “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ ҚК ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзолаш режалаштирилган. Ушбу Меморандум ХСРИК ва иккала компания учун ўзаро манфаатли соҳалардаги бошқа тадбирлар ва дастурлар томонидан “Uzbek Leasing International A.O.” компаниясининг лойиҳаларини молиялаштиришни кенгайтириш имкониятларини ўз ичига олади.