Жараёнларни автоматлаштириш ва лизинг фаолиятини рақамлаштириш бугунги кунда шунчаки урф эмас, балки зарурат ҳисобланади. 2023 йил 6 июнь куни Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси банклар ва молия ташкилотлари учун дастурий таъминотни ишлаб чиқарувчи етакчи компания — «Avati Consulting Solutions (P) Ltd.» (Ҳиндистон) компанияси билан ZOOM конференция ташкил қилди.
«Avati Consulting Solutions (P) Ltd.» компанияси (https://www.avatisolutions.com/about-us.html) 2014 йилда ташкил этилган. Компаниянинг асосий фаолияти, банклар ва молия ташкилотлари учун стратегик функцияларни, қарорлар қабул қилинишини қўллаб-қувватлаш, хатарларни бошқариш ва норматив талабларга риоя қиладиган замонавий ихтисослаштирилган дастурий маҳсулотлар ва платформаларни ишлаб чиқаришдан иборат. Компания қуйидаги йўналишлар бўйича дастурий маҳсулотлар, ўқув ва маслаҳат хизматларини тақдим этади: — ХМҲС (IFRS) 9 ECL ва захира ҳисобот тизими; активларни, пассивларни ва ликвидликни бошқариш (ALM); Базел III/IV бўйича капитални баҳолаш платформаси (CAP); кредит хатари механизми; юзага келадиган хатар ва муаммолар бўйича хатарларни бошқариш ва портфелни эрта огоҳлантириш ахборот панели; капитални прогнозлаш (ICAAP); бозор рисклари тизими; гаровни бошқариш учун тизимли модули ва бошқалар.
«Avati Consulting Solutions (P) Ltd.» компаниясининг вакили жаноб Chandan Maheswari тақдимотидан кейин конференция қатнашчилари томонидан таклиф этилган «Risk management product suite» (Хатарларни бошқариш учун маҳсулотлар пакети) дастури бўйича кўплаб савллар ва мунозаралар бўлди. «Avati Consulting Solutions (P) Ltd.» компаниясининг вакиллари 2023 йил июнь ойи охирларида Ўзбекистонга ташриф буюришни ва лизинг компаниялари ва банклар билан келгуси ҳамкорликни тўғридан-тўғри муҳокама қилишни режалаштирмоқда.