Тақдимотни Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) Ўзбекистондаги “Кичик бизнес учун консультациялар” дастури бўйича консультантлари: Шерзод Акбаров – дастур менежери, Денис Торхов ва Назира Дадаханова – дастурнинг етакчи мутахассислари тақдимот билан қатнашдилар.
Ушбу дастур Ўзбекистон хусусий компанияларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ЕТТБ томонидан ишлаб чиқилган. Корхоналар тажрибали консультантларни (масалан, энергия самарадор технологиялар, рақамлаштириш, оптималлаштириш, аёллар тадбиркорлиги соҳасида) жалб қилиш орқали ўз кўрсаткичларини яхшилаши ва бизнесини мустаҳкамлаши ҳамда бундай хизматлар нархининг бир қисмини қоплаш учун ЕТТБнинг грант субсидиясидан фойдаланиши мумкин. Батафсил маълумот: https://www.ebrd.com/work-with-us/advice-for-small-businesses/uzbekistan.html