Бугун 2022 йил 11 март куни Ўзбекистон Банклар Ассоциациясида Ўзбекистон Лизинг уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси билан хамкорликда ўқув семинар-тренинги бўлиб ўтди.
Унда факторинг ва лизинг хизматларининг кичик бизнес субъектлари ҳамда молия ташкилотлари ўртасида фойдали воситалар сифатида хабардорлик даражасини ошириш мавзусида маърузалар тингланди.
Ўзбекистон Лизинг уюшмаси томонидан — лизинг операцияларини амалга ошириш, лизинг хизматларининг шартлари ва турлари тингловчиларга очиқ ёритиб берилди. 1