Бокуда семинар-тренинг

2024 йилнинг 21-28 апрель кунлари Ўзбекистон Лизинг уюшмаси ва PM Academy билан ҳамкорликда лизинг компаниялари, тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари учун “Лойиҳаларни бошқариш асослари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилмоқда. Семинар-тренинг Бизнесни бошқариш магистри (MBA), ADA Университетининг амалиётчи профессори, Лойиҳаларни бошқариш соҳасининг (PMP) сертификатланган профессионали, озарбайжонлик бизнес-тренер ва консультант жаноб Жейхун Маммадбайли томонидан ўтказилади.

Семинар мақсади лизинг ва суғурта компаниялари, банкларнинг бошқарувчи ходимларига лойиҳаларни бошқариш тизимини такомиллаштиришда ва уларни замонавий методикалар ёрдамида муваффақиятли амалга оширишда кўмаклашишдан иборат.

Семинар-тренингда қуйидаги мавзулар ўрганилади:

•Лойиҳани бошқариш;
•Ташкилий стратегия ва лойиҳалар;
•Лойиҳанинг манфаатдор томонлари;
•Лойиҳаларни баҳолаш ва саралаб олиш;
•Лойиҳа ҳажми;
•Лойиҳа жамоаси ва раҳбарияти;
•Лойиҳа жадвали ва бюджетни бошқариш;
•Лойиҳа тавакаллари ва қарши чоралар;
•Лойиҳа мониторинги ва назорати;
•Лойиҳаларни AGILE бошқариш;
•Лойиҳани ёпиш.

Бундан ташқари, семинарда иштирокчиларни Озарбайжоннинг ўзига хос маданияти, таомлари ва Боку шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан таништиришни ўз ичига олган маданий дастур ҳам ташкиллаштирилади. Уларни қизиқарли экскурсиялар, маданий-анъанавий тадбирлар ҳамда ушбу ғаройиб мамлакатнинг меҳмондўстлик муҳитидан роҳатланиш имконияти кутмоқда.

Иштирокчилар нафақат профессионал жиҳатдан кўплаб маълумотларга, балки Озарбайжон халқининг ғаройиб оламидан баҳраманд бўлиш имкониятига ҳам эга бўлади.

Қизиқиш билдирган иштирокчилардан ва батафсил ахборот олиш учун Ўзбекистон Лизинг уюшмасига (+99890) 036-35-50, (+99870) 120-02-02 рақамлари орқали ёки syun@uzbekleasing.uz электрон почта манзилига мурожаат қилишларини сўраймиз.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг