Ўзбекистон Лизинг уюшмаси хамкорлигида факторинг ва лизинг хизматлари мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Бугун 2022 йил 11 март куни Ўзбекистон Банклар Ассоциациясида Ўзбекистон Лизинг уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси билан хамкорликда ўқув семинар-тренинги бўлиб ўтди.
Унда факторинг ва лизинг хизматларининг кичик бизнес субъектлари ҳамда молия ташкилотлари ўртасида фойдали воситалар сифатида хабардорлик даражасини ошириш мавзусида маърузалар тингланди.
Ўзбекистон Лизинг уюшмаси томонидан — лизинг операцияларини амалга ошириш, лизинг хизматларининг шартлари ва турлари тингловчиларга очиқ ёритиб берилди. 1

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг