Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси «AlHuda CIBE» Ислом банкинги ва иқтисодиёт маркази билан биргаликда 2021 йил 21 октябрда “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган «2-Ислом Банкинги ва Молияси 2021 форуми»ни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, дастурда 2021 йил 22-23 октябрь кунлари Ўзбекистон банклари ассоциацияси биносида ислом молиявий маҳсулотлари (ислом банкинги, Такафул ва исломий микромолиялаштириш) бўйича форумдан сўнгги икки кунлик ихтисослашган тренинг ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Иштирокчиларни қизиқтирган ҳолатда ва қўшимча маълумот олиш учун +99894 6112729 (Норова Ирода, AlHuda CIBE) рақами ёки (+99878) 120-02-02 рақами бўйича ёки syun@uzbekleasing.uz почтаси орқали Ўзбекистон Лизинг уюшмасига мурожаат қилишларини сўраймиз.