Ички назорат қоидаларига амал қилиш борасидаги билимларини ошириш юзасидан вебинар ўтказилди
Жорий йил 26 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Лизинг ассоциацияси билан ҳамкорликда лизинг ташкилотлари ходимларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролни тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги касбий малакаларини оширишга бағишланган вебинар ўтказилди.
Мазкур тадбир кўрилаётган масала юзасидан соҳа вакилларининг назарий билимларини ошириш, амалий кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган “муаммоли вазиятлар муҳокамаси” ҳамда савол-жавоб тарзида ўтказилди.