Жоий йил 12 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича қўмитасида учрашув ўтказилиб, унда лизинг операцияларига тааллуқли қатор ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш масалалари муҳокама этилди.
Мазкур учрашув якунларига кўра, 2011 йил 20 январда Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциацияси ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (ЎзР ФК)нинг 551, 589, 590, 595, 596, 597-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Лизинг тўғрисида”ги Қонунининг 5, 6, 7, 9, 11, 12, 15, 16, 17, 20, 22-моддаларига, шунингдек мамлакатни бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига қўшимчалар киритиш йўли билан, Ўзбекистон лизинг қонунчилигини янада такомиллаштириш бўйича қатор масалалар муҳокама этилди.
Қайд этамиз, ишчи гуруҳи қатнашчилари ЎзР ФКнинг 589-моддаси, шунингдек ЎзРнинг “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 5, 7, 20-моддаларининг қатъий таҳририни тасдиқлаш мақсадида, мазкур йўналишдаги ишни давом эттиришга қарор қилдилар.
Ўзбекистон Лизинг берувчилари ассоциацияси ишчи гуруҳи аъзоларининг барча таклифлари жамланиб, таҳлил этилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича қўмитасига келгусида кўриб чиқиш учун юборилади.