Тошкентда Халқаро Лизинг Форуми бўлиб ўтади

Тошкентда Халқаро Лизинг Форуми бўлиб ўтади

 

2011йил 21-23 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциацияси ва SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги томонидан ташкил этиладиган Тошкент Халқаро Лизинг Форуми (Tashkent International Leasing Forum — TILF) бўлиб ўтади.

Форумни ўтказишдан мақсад қуйидагилардан иборат:

— Халқаро лизинг жамоатчилиги, шунингдек миллий ва Марказий Осиё ҳамд бошқа минтақалар мамлакатлари лизинг бизнесининг хорижий вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўли билан лизинг тараққитини қўллаб-қувватлаш;

– самарали тажриба алмашишни, лизинг соҳасида долзарб муаммоларни муҳокама қилишни таъминлаш мақсадида халқаро ва миллий лизинг жамоатчилиги вакилларининг интерактив мулоқотлари учун шароит яратиб бериш;

— форум иштирокчиларини Марказий Осиё минтақаси, хусусан Ўзбекистоннинг лизинг соҳасидаги кенг инвестицион салоҳияти билан таништириш;

— Ўзбекистоннинг лизинг хизматлари соҳасидаги мавжуд салоҳиятини татбиқ этиш борасида хорижий ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш.

Мазкур форум нафақат лизинг соҳасида ишчи масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ўрнатишга, балки ҳалқаро лизинг бозорларининг муаммоларини ва уларни бартараф қилиш йўлларини таҳлил қилишга имконият беради.

Форум ишида миллий ва хорижий лизинг, суғурта  ва аудиторлик компаниялари, банклар, турли хил техкника ва ускуналарни ишлаб чиқариб, уларни лизинг компанияларига етказиб бераётган корхоналарнинг  раҳбар ва мутахассимлари, шунингдек лизинг хизматлари соҳаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, молия бозорларини хорижий тартибга солувчиларининг, миллий ва халқаро ассоциацияларининг, турли молия ташкилотларининг раҳбарлари қатнашишлари режалаштирилмоқда.

Форум доирасида  иштирокчилар ўзбек халқининг миллий анъаналари ва қадимий Самарқанд шаҳрининг кўп асрлик тарихий ва маданий қадриятлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Мазкур Форумнинг долзарблигидан келиб чиқиб, ташкилотчилар барча манфаатдор ташкилотларни ушбу тадбирда қатнашишга таклиф қилади.

Дастур, иштирок этиш шартлари ва Форум ҳақида бошқа маълумотларниwww.tilf.uzreport.com. сайтидан олиш мумкин.
Ҳамкорлик, ҳомийлик масалалари ҳамда қўшимча маълумот учун қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин: + 998 (71) 233-57-64, + 998 (71) 236-00-55 ёки tilf@corp.uzreport.com электрон манзили.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг