Тошкентда Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмасининг умумий мажлиси бўлиб ўтди

Тошкентда Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмасининг умумий мажлиси бўлиб ўтди

 

Жорий йил 21 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмасининг умумий  мажлиси бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Уюшманинг 2010 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилиниб, 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси лизинг бозорини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар белгилаб олинди. Йиғилишда лизинг компаниялари, банклар, микрокредитташкилотлари, шунингдек, лизинг бўйича хизмат кўрсатиш соҳасининг бошқа вакиллари иштирок этдилар.

Бугун лизинг корхоналарни ишлаб чиқариш қувватини модернизация қилишга, хусусий тадбиркорликни кенгайтиришга ва унинг асосида рақобатбардош ишлаб чиқаришни ташкил қилишга маблағларни инвестициялаш учун самарали механизмни ифода этади.

Мамлакатимизда лизинг берувчилар ва лизинг олувчилар учун қулай бозор инфратузилмаси ва тегишли қонунчилик базаси яратилган. Амалга оширилган ишларнинг натижасида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти тузилмасида лизинг операциялари ҳажмининг йилдан-йилга ўсишига эришилди. Бундан ташқари, лизинг бозорида иштирокчиларнинг, улар қаторида банкларнинг, лизинг компаниялари ва лизинг операциялари билан шуғулланадиган кредит уюшмаларининг сони доимий равишда ўсиб бормоқда.

Тадбир давомида Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси бош директори Зафар Мустафоев республика лизинг бозори ривожланишининг долзарб тенденциялари тўғрисида гапириб бериб, кўрсатилаётган лизинг хизматларининг ҳажми ўсиб боришда давом этаётганлигини қайд этди.

2010 йил якунларига кўра, республика лизинг хизматлари бозорида ялпи қиймати 430,4 млрд. сўмлик 5,5 мингдан ортиқ битимлар имзоланди. Ялпи лизинг портфели 1,135 трлн. сўмга етди. Ўтган йилга нисбатан лизинг хизматлари ҳажмининг ўсиш темплари 7% – 8% ни ташкил қилди. Мазкур битимларнинг катта қисми лизинг компаниялари билан имзоланди, 1,5 мингтага яқини банклар улушига тўғри келади.

Лизингга берилаётган объектлар ичида қишлоқ хўжалиги техникаси етакчилик қилмоқда. 2010 йил якунлари бўйича унинг лизинг битимлари тузилмасидаги улуши 28,7% ни ташкил қилди. Шунингдек, юк автотранспортига тегишли битимлар ҳам талайгина – 18,6%, кўчмас мулкка – 14,1%, ирригацион ускунага – 9,9%, йўловчи автотранспортига – 9,5% ва ҳ-зо.

2010 йил якунларига кўра «Ўзқишлоқ­хўжаликмаш­лизинг» (100,2 млрд. сўм), «Ўзавтосаноатлизинг» (95,1 млрд. сўм), «Ўзмелиомашлизинг»  (27,0 млрд. сўм), «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.Ж.» (25,6 млрд. сўм), «Қурилишлизинг» (6,5 млрд. сўм) лизинг хизматлари бозорининг энг йирик иштирокчилари бўлдилар.

Ўз навбатида лизинг хизматлари соҳасида энг фаол тижорат банклар қаторига «Асака» Давлат акционерлик тижорат банки (63,3 млрд. сўм), «Микрокредитбанк» Очиқ акционерлик-тижорат банки (51,3 млрд. сўм), Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки (5,1 млрд. сўм), Очиқ акционерлик тижорат «Алоқабанк»и (4,4 млрд. сўм), «Ҳамкорбанк» очиқ акционерлик-тижорат банки (4,1 млрд. сўм) кирдилар.

Бугунги кунда ҳудудий кесимда лизинг битимлари ҳажми бўйича Тошкент ва Тошкент вилояти етакчилик қилишмоқда. Мазкур йўналишда Самарқанд вилоятида ҳам фаоллик кузатилмоқда. Умуман олганда мажлис иштирокчилари лизинг хизматларига юқори талабнинг давом этиши республиканинг барча вилоятларидаги бозорларни эгаллаш учун мавжуд салоҳият фактори эканлигини қайд этдилар.

Шундай қилиб, 2010 йил якунлари бўйича Ўзбекистон лизинг хизматлари бозорини таҳлил қилган ҳолда, кейинги тенденцияларни кўрсатиш мумкин: рақобат муҳитини кенгайишига, шундан келиб чиқиб, кўрсатилаётган хизматларнинг даражасини кўтаришга имкон яратадиган, бозорни янада эгаллаб бориш учун мажуд салоҳият фактори ҳисобланувчи лизинг хизматларига бўлган юқори талабнинг давом этиши. Лизинг хизматлари бозорида тижорат банклари фаол бўлиб қолмоқдалар. Ўз навбатида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларида фойдаланишга мўлжалланган, лизингга берилаётган мулк турини кейинги диверсификацияси, иқтисодиётни бутунлай ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

Қайд қилиш жоиз, 2010 йилда Самрақандда ўтказилган Биринчи Ҳудудий Лизинг Ярмаркаси миллий лизинг хизматлари бозорининг ёрқин воқеаларидан бири бўлиб қолди. Ярмарканинг муваффақиятли ўтгани, мамлакатимизда йирик корхона ва кичик бизнеснинг ишлаб чиқариш соҳаларини янада ривожлантириш учун энг қулай механизм бўлиб қолаётганини яна бир бор исботлайди.

З.Мустафаев ўз маърузасида таъкидлаганидек, 2010 йилда Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси фаолияти ва республика лизинг хизматлари бозорини кенг оммага таништириш бўйича катта ишлар амалга оширилди. Хусусан, Британиянинг «Central Asia Finance» (Лондон) журналининг Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Тошкентда ўтказилган Йиллик йиғилишига бағишланган махсус сонида Ўзбекистон лизинг бозори ҳақида мақола нашр қилинди. Бундан ташқари, Уюшма фаолияти ҳақида тақдимотлар Тошкент Халқаро суғурта форуми, Ислом тараққиёт банки Бошқарувчилари кенгашининг Озарбайжонда ўтказилган йиллик йиғилишида, шунингдек Туркиядаги Бутунжаҳон лизинг конвенциясида намойиш этилган.

Бўлиб ўган Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмасининг умумий йиғилишида “SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги” ва «Ahbor – reyting» рейтинг агентлиги вакиллари ҳам ўз тақдимотларини намойиш қилдилар.

“SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги” Молиявий таҳлил ва рейтинг департаменти директори Дилшод Султоновнинг маърузаси тадбир иштирокчиларини алоҳида эътиборини тортди.

Д.Султоновнинг сўзларига қараганда, рейтинг кредитор ва инвесторлар йўналишларини белгилайдиган, умумэътироф этилган индикатор бўлиб хизмат қилади ва облигация ва бошқа қарз воситаларини эмиссия қилишда лизинг компаниясининг кредит лаёқати даражасининг кўшимча тасдиғи ҳисобланади. Кўлга киритиладиган ресурсларини жалб қилиш соҳасида имкониятларнинг кенгайишига кўмаклашади. Бундан ташқари, рейтингнинг мавжудлиги молиявий ишончлилик рейтинги бўлмаган лизинг компаниясига нисбатан кўшимча афзалликларни беради.

Д.Султонов “SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги” методологияси бўйича лизинг компаниясининг молиявий ҳолатини баҳолашнинг асосий критериялари ишчанлик фаоллиги, активларнинг сифати, ликвидлик, даромадлилик, лизинг ва кредит портфелларининг ҳолатидан иборатлигини таъкидлади.

Мажлиснинг якуний қисмида иштирокчилар томонидан Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмасининг 2011 йилга устувор режалари орасида республика вилоятларида Ҳудудий Лизинг Ярмаркаларини, шунингдек Тошкент Халқаро Лизинг Форумини ўтказиш, Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмасини Польшада бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон Лизинг Форумида иштирок этиши, миллий лизинг берувчиларининг рейтинг олишлари, лизинг қомусини ишлаб чиқиш ва нашр қилиш, ОАВ билан янада фаол ишлаш (ички ва ташқи бозорларда) каби тадбирлар борлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон лизинг бозорининг ривожланиши мобайнида норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришга ва янада такомиллаштиришаг алоҳида эътибор қаратилди. Ўз навбатида Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси мазкур масаласида фаол иштирок этмоқда.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг