Тошкент Халқаро Лизинг Форумининг ўтказилиш санаси кўчирилди

Тошкент Халқаро Лизинг Форумининг ўтказилиш санаси кўчирилди

 

Кўпчилик хорижий ва маҳаллий ҳамкорларнинг, улар қаторида хорижий лизинг берувчилари уюшмаларининг истакларини эътиборга олган ҳолда шу йил 21-23  апрель кунлари Тошкент шаҳридаги (Ўзбекистон Республикаси) «INTERCONTINENTAL TASHKENT» меҳмонхонасида ўтиши режалаштирилган Халқаро Лизинг Форумининг ўтказилиш санаси жорий йилнинг 28-30 апрель кунларига кўчирилди. Форумнинг қолган барча бошқа шартлари ўзгартиришсиз қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциацияси ва SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги томонидан ташкиллаштирилмоқда.

Форумда иштирок этишни расман тасдиқлаганларнинг рўйхати Форумнинг сайтида мавжуд (http://tilf.uzreport.com/2011/main.php?p=members&lan=r). Форумда миллий ва хорижий лизинг, суғурта  ва аудиторлик компаниялари, банклар, турли хил техкника ва ускуналарни ишлаб чиқариб, уларни лизинг компанияларига етказиб бераётган корхоналарнинг  раҳбар ва мутахассислари, шунингдек лизинг хизматлари соҳаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, молия бозорларини хорижий тартибга солувчиларининг, миллий ва халқаро ассоциацияларининг, турли молия ташкилотларининг раҳбарлари қатнашишлари режалаштирилмоқда.

Мазкур форум нафақат лизинг соҳасида ишчи масалаларни муҳокама қилиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ўрнатишга, балки ҳалқаро лизинг бозорларининг муаммоларини ва уларни бартараф қилиш йўлларини таҳлил қилишга имконият беради.

Форум доирасида  иштирокчилар ўзбек халқининг миллий анъаналари ва қадимий Самарқанд шаҳрининг кўп асрлик тарихий ва маданий қадриятлари билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Форум 3 кун давом этади.

Форум инглиз ва рус тилларида ўтказилади.

Форум ҳақида барча ахборот www.tilf.uzreport.com ва www.tilf.uz сайтларида

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг