Ўзбекистон лизинг уюшмаси тўғрисида

Ўзбекистон лизинг уюшмаси тўғрисида

 

«Uzbek Leasing International А.О.» компаниясининг ва бошқа кўплаб лизинг берувчилар – лизинг компаниялари ва тижорат банкларининг ташаббуси билан “Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Уюшмаси” ташкил қилиниб, 2005 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан расмий рўйхатга олинди. Уюшмани ташкил қилишдан асосий мақсад Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозорини кенгайтириш ва фаол ривожлантиришдан иборат эди.

Айни пайтда Уюшма лизинг бозори иштирокчиларининг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи қатор вазифаларни бажармоқда, хусусан у тегишли давлат муассасалари орқали Ўзбекистонда лизинг хизматларини халқаро стандартларга мувофиқ тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга ёрдам бермоқда; лизинг соҳасидаги билимларни такомиллаштиришга қаратилган халқаро конференциялар ва форумларни, семинар-тренингларни ўтказиш йўли билан янги ва манфаатли ҳамкорлик учун шарт-шароитлар тақдим этяпти; уюшма аъзоларини World Leasing Yearbook, Central Asia Finance каби хорижий нашрларда позиционерлаш мақсадида уларни илгари суриш ва реклама қилиш билан шуғулланмоқда.

Лизинг секторини ривожлантиришнинг муҳимлиги ва унинг мамлакатимиз иқтисодиётидаги ролини инобатга олган ҳолда, лизинг бозорининг барча иштирокчилари, яъни лизинг компаниялари, тижорат банклари, лизинг олувчилар, суғурта ташкилотлари, ускуналар, қурилиш техникаси ва ҳоказоларни етказиб берувчилар ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозорини сифат жиҳатдан янада кенгайтириш учун қулай имкониятга айланади деб ҳисоблаймиз.

Ана шу олижаноб мақсадда 2019 йил 19 июлда Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси (СТИР: 205620540) аъзоларининг Умумий йиғилиши томонидан ташкилот номини “O’zbekiston Lizing beruvchilar Uyushmasi”дан “O’zbekiston Lizing Uyushmasi”га ўзгартириш ҳақида қарор қабул қилинди. Ушбу ўзгартишлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигида рўйхатга олинди – Гувоҳнома реестр рақами № 25, 2019 йил 23 августда берилган.

Айни пайтда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси аъзолари қуйидаги ташкилотлар билан тақдим этилган: “Uzbek Leasing International А.О.” Акциядорлик жамияти; “Asaka Trans Leasing” МЧЖ; “Baraka Universal Leasing Kompaniyasi” МЧЖ; “China Leasing Group” МЧЖ; “Feron Leasing” МЧЖ; “InFinLeasing” МЧЖ; “Ipak Yo’li” АИТБ; “Nano Lizing Kompaniyasi” МЧЖ; “O’zavtosanoat-Leasing” МЧЖ; “Qurilish-Leasing” МЧЖ; “Respublika Ixtisoslashtirilgan Lizing Kompaniyasi QurilishmashLizing” Акциядорлик жамияти; “Taiba Leasing” МЧЖ ЧЭК; “Trast Leasing” МЧЖ; “Trastbank” ХАБ; “UzMed-Leasing” Акциядорлик жамияти; “O’zmeliomashlizing” Давлат унитар корхонаси; “Premier Class Leasing” МЧЖ; “West Techno Leasing” МЧЖ; “Tezkor Invest” МЧЖ; “Avto Lider Lising” МЧЖ; “Orient Invest Group” МЧЖ; “Hamkormazlizing” МЧЖ; “Hamkor Invest lizing” МЧЖ; “Leazing and Rent Gulistan” МЧЖ; “Mogo Lend” МЧЖ; “Ideal leazing Unit” МЧЖ; “Aloqalizing” МЧЖ; “O’zagrolizing” Акциядорлик жамияти; “Artum Leasing Group” МЧЖ.

 

Ўзбекистон Лизинг Уюшмасининг юридик манзили:

Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88А

Тел: (+998 78) 120-02-02, факс: (+998 78) 140-97-74

www.ula.uz

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг