Ўзбекистон Лизингга Берувчилар Уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтдии

Ўзбекистон Лизингга Берувчилар Уюшмасининг йиғилиши бўлиб ўтдии

 

2014 йил 4 феврал кунида Банк-Молия Академияси биносида «Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмаси»нинг 2014 йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳисобот даврининг якунлари чиқарилди ва мамлакатимизда лизинг бозорини янада ривожоантиришнинг кейинги вазифалари ва устувор йўналишлари белгиланди.

2014 йил якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 88 та лизингга берувчилар лизинг фаолиятини фаол амалга ошириб келди, улардан 24тасини банклар ташкил этади. Ҳисобот даврида лизинг операцияларининг умумий портфели 2 трлн. 139 млрд. сўмга тенг бўлди ва олдинги йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 30% ошди. Ҳисобот даврида лизингга берувчилар томонидан 4 848 тага яқин янги лизинг битимлари тузилди, уларнинг ҳажми 826 млрд. сўмни ташкил этиб, ўсиш тенденциясига эгадир.

Лизингга берилаётган объектлар орасида қишлоқ хўжалик техникаси пешқадамлик қилмоқда, 2014 йил якунлари бўйича лизинг битимларининг умумий таркибида унинг улуши 34,2% ташкил этди. Шунингдек, лизингга тақдим этиш билан боғлиқ бўлган битимлар ҳажмида технологик асбоб-ускуналар – 27,7%, автотранспорт – 24,4%, кўчмас мулк – 13,7% катта ўрин эгалладилар.

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари ўртасида бозорнинг энг йирик иштирокчилари «Ўзқишлоқмашлизинг» (267,6 млрд. сўм), «Ўзавтосаноатлизинг» (74,6 млрд. сўм), «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» (63,9 млрд. сўм), «Ўзмелиомашлизинг» (25,4 млрд. сўм) ва «SIFCO International» (16 млрд. сўм) компаниялари бўлди.

Банклар ўртасида ўтган йилнинг энг йирик лизингга берувчиларини «Асака» банк (79,4 млрд. сўм), «Ипотека банк» (26,7 млрд. сўм), Халқ банки (22,3 млрд. сўм), «Ҳамкорбанк» (16,4 млрд. сўм) ва KDB (14,6 млрд. сўм) банклари ташкил этди.

2014 йилда амалга оширилган янги лизинг битимларида энг катта улуш Тошкент шаҳрига тегишлидир – 24,36%, иккинчи ва учинчи ўринларни Тошкент вилояти ва Сирдарё вилояти эгаллади, бу ердаги битимлар тегишлича — 11,13% ва 7,26% ташкил этди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси молия Вазирлиги, Банк-Молия Академияси, Ўзбекистон Банклар Уюшмаси, Халқаро Молия Корпорацияси, SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлигининг вакиллари ҳамда лизинг компаниялари ва банкларнинг ходимлари иштирок этдилар.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг