«Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» АЖ ходимлари анъанавий «BankExpo-2016» банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмасида қатнашди

«Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» АЖ ходимлари анъанавий «BankExpo-2016» банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмасида қатнашди

 

2016 йил 13-14 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги “Кўргазма Савдо Маркази” кўргазмалар мажмуи ҳудудида анъанавий «BankExpo-2016» банк хизматлари, ускуналари ва технологиялари миллий кўргазмаси бўлиб ўтди.

«BankExpo-2016» кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Миллий банки томонидан ташкил этилди. Кўргазмага Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари бўйича қўмита томонидан расмий кўмак кўрсатилди. 

Кўргазма Ўзбекистон Банклар Ассоциацияси томонидан Ўбекистон Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари Ассоциацияси ҳамда «Uztelecom»компанияси блан ҳамкорликда ўтказилди.

Кўргазмада республикадаги барча тижорат банклари, банк-молия секторида энг янги технологиялар ва хизматларни тақдим этувчи Ўзбекистоннинг етакчи лизинг, суғурта ва инвестиция компаниялари ҳамда молия муассасалари учун IT-хизматларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи компаниялар қатнашди. 

Кўргазма Ўзбекистон Банклар Ассоциацияситомонидан Ўбекистон Ахборот технологиялари корхоналари ва ташкилотлари Ассоциацияси ҳамда«Uztelecom»компанияси блан ҳамкорликда ўтказилди.

Кўргазмада республикадаги барча тижорат банклари, банк-молия секторида энг янги технологиялар ва хизматларни тақдим этувчи Ўзбекистоннинг етакчи лизинг, суғурта ва инвестиция компаниялари ҳамда молия муассасалари учун IT-хизматларини ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи компаниялар қатнашди. 

Шу билан бирга, кўргазмада кичик бизнесни, айниқса ўз фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркорларни ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича банк тизими билан фаол ҳамкорлик қилувчи бошқа қатор ташкилотлар ҳам иштирок этди.

«BankExpo-2016» кўргазмаси ахборот ва тажриба алмашинуви, молия-банк секторидаги ютуқлар ва унинг ривожланиш истиқболлари билан батафсил танишиш ҳамда банклар, лизинг компаниялари ва бизнес вакиллари ўртасида ўзаро фойдали шерикликни кенгайтириш учун ўзига хос ахборот ва амалий майдонча ҳисобланади.

Ушбу кўргазмани ўтказиш бўйича кўп йиллик тажриба BankExpo кўргазмаси Ўзбекистон банк-молия секторининг иштирокчилари ўртасида самарали мулоқотни ташкил этиш имкониятини тақдим этган ва Мустақиллик йилларида ушбу соҳада эришилган сезиларли натижаларни яққол намойиш қилган ҳолда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва унинг барқарорлигини ошириш борасида катта аҳамиятга эга бўлган тадбирга айланганини кўрсатди.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг