Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Ассоциацияси 6-Анъанавий Россия Лизинг Соҳаси Қурултойида қатнашди

Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Ассоциацияси 6-Анъанавий Россия Лизинг Соҳаси Қурултойида қатнашди

 

Бу йилги Қурултойда турли ҳокимият органларининг соҳа чегараларини белгилаш, бозор кўлами ва андозаларини шакллантириш билан боғлиқ сўнгги ташаббуслари тақдим этилди ва муҳокама қилинди. Шунингдек сўз ҳозирги шароитлардаги таваккаллар ва имкониятлар ҳақида, шу жумладан таклиф этилаётган рағбатлантириш дастурлари ва кафолат воситаларини ривожлантириш ҳисобидан амалга ошириладиган имкониятлар тўғрисида ҳам борди. Бугунги кунда лизинг соҳаси тўқнаш келаётган кўплаб қийинчиликларга қарамасдан, у олдингидай ўз мижозларида янги юқори технологик ишлаб чиқаришни яратиш, Россиянинг техник ва технологик салоҳиятини кучайтириш каби давлат аҳамиятига эга стратегик вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш вазифасини ўз олдига қўймоқда.

 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Ассоциациясини «Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» АЖ Бош директорининг ўринбосари Б.С.Юсупов тақдим этди. Ботир Суратбекович Ўзбекистон лизинг бозорини тақдим этар экан, “Жаҳон молиявий турбулентлиги даврида Ўзбекистондаги лизинг бозорининг ҳолати” мавзусидаги тақдимот билан чиқди. У лизинг компанияларининг барқарор ўсишини рағбатлантирувчи омилларни Ўзбекистон тажрибасида кўрсатиб ўтди.

 

Қурултойдаги кенгайтирилган секцияларда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:

-Лизинг амалиётларини ривожлантириш ва уларнинг очиқлигини таъминлаш (шу жумладан лизинг схемалари кенг қўлланаётган кичик ва ўрта бизнесни, секторларнинг ривожланиш истиқболларини қўллаб-қувватлашга қаратилган), 2014-2016 йилларда бозордаги тузилмавий силжишлар ва ўсиш нуқталари, Россия Федерацияси Ҳукуматининг саноат соҳасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган чора-тадбирлари ва бошқалар.

  Лизинг соҳасида назорат, қонунчилик ва ривожланиш масалалари. Лизинг – бу 20 йилдан ортиқ вақт давомида бозорда фаолият кўрсатаётган пухта инвестиция воситасидир. Шу боис турли ҳокимият органларининг сўнгги ташаббуслари бозор чегараларини ва кўламини белгилаш ҳамда соҳа андозасини шакллантириш ва тартибга солиш ишларини юритиш билан боғлиқ бўлаётгани ҳам тасодиф эмас. Молиявий барқарорлик департаменти директори С.Р.Моисеевнинг маърузаси секциядаги энг кутилган нутқлардан бирига айланди. У йирик лизинг компанияларини сўровдан ўтказиш натижалари ҳақида сўзлаб берди ва молиявий барқарорлик кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тақдим этди. Шунингдек, у иштирокчиларнинг лизинг соҳаси ва Россия банкининг бу борадаги фаолияти назорат қилиниши эҳтимолига доир саволларига ҳам жавоб берди. Лизинг ҳамжамияти жиддий маъмурий юкламага тайёрми ва тартибга солишни жорий этиш имконияти бозорни ривожлантиришдаги янги босқичми деган баҳс-мунозара БЛА Кенгаши томонидан ва бошқа майдонларда ҳамда ассоциациянинг профилли тадбирларида фаол олиб борилди ва шунингдек Қурултойда ҳам фаол муҳокама қилинди. Ушбу жараённинг Беларусь лизинг соҳаси мисолида ижобий ва салбий томонлари билан танишиш, шунингдек эҳтимолий таққослаш параметрлари ва бизнес нуқтаи назаридан танлаш қисмида лизингни давлат томонидан бошқариш ва унинг ўзини-ўзи бошқариши моделлари билан танишиш Қурултой иштирокчиларига қизиқарли бўлди.

Ушбу секцияда ҳуқуқ ва лизинг масалалари, малакаларнинг миллий доирасини яратиш ва лизинг фаолияти бўйича мутахассиснинг профессионал стандартини жорий этишга доир жорий аҳвол, IFRS 16 қисқача обзори (директор нималарни билиши керак), лизинг бўйича БҲНга ягона ёндашувни ишлаб чиқиш бўйича БЛА ишчи гуруҳи фаолиятининг якунлари бўйича маърузалар алоҳида тақдим этилди.

— Таваккаллар VS Имкониятлар. Мураккаб иқтисодий аҳволга қарамасдан, одатдагидай, янги имкониятларни кўрувчилар, ўз мижозлари билан муносабатларни мустаҳкамлаётганлар, ўз компаниясининг ноёблигини исботлаётганлар, кераксиз юк ва эски технологиялардан  халос бўлаётганлар, амалдаги бизнеснинг самаралироқ моделларини яратиш борасида ҳаракатланаётганлар доим ютиб чиқмоқда.

Мазкур секцияда лизинг компанияларининг жорий иқтисодий шароитлардаги таваккаллари ва уларга қарши чора кўриш ва уларни бошқариш усуллари бўйича маърузалар ҳам тақдим этилди. Соҳа глоссарийси устидаги ишларни тиклаш зарурати масаласи, шунингдек лизинг компаниясининг таваккалларини камайтириш учун кафолат фондларининг кафилликлари ва ҳукумат кафолатларидан фойдаланишнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Афсуски, Қурултой иштирокчиларининг кафолат механизмлари билан ишлаш тажрибаси самарасиз ва диққат билан ўрганиб чиқишни ҳамда лизингга нисбатан қўллаш учун пухта ишланишни талаб этувчи сифатида тан олинди. Секцияда Латвия ва Ўзбекистон ассоциациялари инқироз даврида жон сақлаш тажрибаси билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, 2015-2016 йилларда лизинг компанияларининг ходимларини бошқариш борасидаги тенденциялар бўйича маъруза ҳам тақдим этилди. Маъруза БЛА Қурултойи арафасида “АМТ Консалт” компанияси билан ҳамкорликда ўтказилган ихтисослашган тадқиқот маълумотларига асосланди. Тадқиқотда 30 дан ортиқ компания қатнашган.

Қурултой давомида жами 24 та маъруза тингланди.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг