Ушбу жамоат мукофотлари танлови “SAIPRO ахборот-рейтинг агентлиги” томонидан ташкил этилди. “Олтин соябон” мукофоти танловини ўтказиш ва тақдирлаш маросими Ўзбекистон Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари ассоциацияси кўмагида, “Олтин портфель” мукофоти эса Ўзбекистон Лизинг берувчилар ассоциацияси кўмагида амалга оширилмоқда.
Бу йил қуйидагилар суғурта соҳасидаги “Олтин соябон” жамоат мукофотининг ғолибларига айланди:
«Йилнинг энг яхши суғурта компанияси» –»GROSS INSURANCE» СК;
«Йилнинг энг яхши суғурта соҳаси мутахассиси:
— Алишер Асатуллаев, «Ўзбекинвест»ЭИСМКТаваккаллар ва қайта суғурталашни бошқариш департаментининг бош менежери;
— Светлана Карева, «KAPITAL SUG’URTA» АЖ Тошкент филиалининг “Юнусобод” бўлими бошлиғи;
«Суғурта бозори профессионал иштирокчисининг энг яхши раҳбари»:
— Рустам Мамедов, «AsiaInshurans» СК Бош директори;
— КамолиддинАбдурахимов, «O’zbekinvestHayot» СК Бош директори;
«Суғурта компанияси ҳудудий бўлинмасининг энг яхши раҳбари» – КамолиддинСалоҳиддинов, «Alskom» СК Фарғона филиалининг директори;
«Суғурта соҳаси ривожланишига қўшган шахсий ҳиссаси учун» – Абдуғафур Собиров, вафотидан кейин;
Шунингдек, лизинг фаолияти соҳасидаги “Олтин портфель” жамоат мукофоти номинацияларининг қуйидаги ғолиблари аниқланди:
«Лизинг компаниясининг энг яхши ходими» — Жамшид Латипов, «Uzbek Leasing International А.О» АЖ Мониторинг ва таваккаллар бўлими менежери;
«Лизинг компаниясининг энг яхши раҳбари» – Нодир Отажонов, “Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” ЛК Бошқаруви раиси;
«Йилнинг энг яхши лизинг компанияси» –«Uzbek Leasing International А.О» АЖ.