Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Уюшмасининг йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Уюшмасининг йиғилиши ўтказилди

 

2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича республика лизинг хизматлари бозорида 126 та лизинг берувчи лизинг фаолияти билан фаол равишда шуғулланган, улардан 24 таси банклар ҳисобланади. Ҳисобот даврида лизинг амалиётларининг умумий портфели 2 трлн.626 млрд.сўмни ташкил этиб, 2015 йил якунлари бўйича солиштирганда ушбу кўрсаткич 7,1% га ошган. Ҳисобот даврида лизинг берувчилар томонидан деярли 2 055 та янги лизинг битими тузилган, уларнинг ҳажми 430 млрд.сўмдан ошган бўлиб, ҳозир ўсиш тенденциясига эга.

Лизингга бериладиган объектлар орасида технологик ускуналар етакчилик қилмоқда, унинг лизинг битимлари умумий тузилмасидаги улуши 38% ни ташкил этди. Шунингдек, лизингга қишлоқ хўжалик техникасини (27%), автотранспортни (18%) ва кўчмас мулкни (17%) тақдим этиш билан боғлиқ битимлар ҳажми ҳам сезиларли даражада.

Кўриб чиқилаётган даврда лизинг компаниялари орасида «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» (114,8 млрд. сўм), «Uzbek Leasing International А.О.» (28,5 млрд. сўм), «Ўзавтосаноатлизинг» (25,2 млрд. сўм), «Ўзмелиомашлизинг» (23,7 млрд. сўм), ва «Taiba Leasing» (16,2 млрд. сўм) бозорнинг йирик иштирокчиларига айланди.

Банклар орасида «Капитал Банк» (37,3 млрд. сўм), «Асака» банк (20,6 млрд. сўм), «Қишлоқ Қурилиш Банк» (18,9 млрд. сўм), «Азия Альянс Банк» (15,7 млрд. сўм), «Халк Банк» (14,9 млрд. сўм) ҳисобот  даврининг йирик лизинг берувчилари сифатида қайд этилди.

2016 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида амалга оширилган янги лизинг битимларида ҳудудлар орасида энг катта улушни Тошкент шаҳри эгаллади – 38,4%, иккинчи ва учинчи ўринлар Жиззах ва Тошкент вилоятларига насиб этди (шунга мос равишда 8,0% ва 6,8%).

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Банклари Ассоциацияси, Халқаро Молия Корпорацияси (Жаҳон Банки гуруҳининг аъзоси), «SAIPRO» Ахборот-рейтинг Агентлиги, Ўзбекистон-Хитой Савдо Уйи вакиллари ҳамда лизинг компаниялари ва банкларнинг ходимлари иштирок этди.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг