ЎзР Президентининг «2011–2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли қарори ҳамда 2011–2015 йилларда республика микромолиялаш соҳасини ва нобанк молия секторини янада ривожлантириш бўйичачора-тадбирларнинг бажарилиш жараёнини назорат қилиш режасининг 40, 41, 43-бандларига (юқоридаги қарорга 2-сонли илова) мувофиқ Ўзбекистон лизинг берувчилар ассоциацияси 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасидаги ахборотни тўплаш ва таҳлил қилиш ишларини ўтказди. Мазкур таҳлил лизинг бозорининг ҳисобот давридаги обзорини ва унинг республика бўйлаб тенденцияларини ўз ичига олади.
Шу муносабат билан Сиздан Ўзбекистонда лизинг бозорининг 2016 йил биринчи ярим йиллигидаги ҳолати бўйича ҳисоботни муҳокама қилишга бағишланган мажлисда қатнашиш учун масъул ходимни юборишингизни сўраймиз.
Мажлис 2016 йил 20 июлда соат 11:00 да Халқаро Банк-Молия Маркази биносида, Тошкент шаҳри, Бешёғоч кўчаси, 1 («Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» АЖ офисида) манзили бўйича ўтказилади