Тошкентда Х Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси якунланди

Тошкентда Х Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси якунланди

 

Айтиш жоизки, халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси узоқ муддатли хўжалик алоқаларини шакллантириш ва кенгайтириш учун зарур бўлган бозор инфратузилмасини яратишга кўмаклашади, корхоналарнинг хомашё ва кредит захираларидан фойдалана олишини таъминлайди. Бу ҳақда тадбир давомида таъкидлаб ўтилди.

Бу йилги ярмаркада 2,9 мингдан ортиқ маҳаллий корхоналар қатнашди. Ўтган йилнинг худди шу даври билан солиштирганда, ушбу кўрсаткичнинг ўсиши 143% ни ташкил этди. Уларнинг 2200 дан кўпини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этади. Кўргазмада иштирокчилар томонидан республика корхоналарида ишлаб чиқариладиган 22 мингдан ортиқ номдаги маҳсулот тақдим этилди, уладан бир мингдан ортиғини 2015-2016 йилларда ўзлаштирилган янги турдаги маҳсулотлар ташкил этади.

Шу ўринда ярмарка тадбирларини ўтказиш учун “Ўзэкспомарказ” МКМнинг барча инфратузилмаси, яъни 7 та павильон, 2 та атриум, очиқ майдончалар, конференц-заллар жалб этилганини айтиш жоиз.

Кўргазма доирасида саноатнинг етакчи соҳалари, истиқболли кичик корхоналар, республика ҳудудлари бўйича 52 та тақдимот ўтказилганини қайд этилади. Уларда мамлакатнинг саноат салоҳияти ҳамда импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотларнинг истиқболли ишлаб чиқариши намойиш қилинди.

Ярмарка тадбирларига бўлган катта қизиқишни унга ташриф буюрганлар сони ҳам кўрсатиб турибди. Бу йил тадбирга 114 мингдан ортиқ киши ташриф буюрди, улардан 1000 дан ортиғи дунёнинг 35 та мамлакатидан ташриф буюрган хорижий корхоналар вакилларидир.

Иштирокчи корхоналар томонидан маҳсулот харид қилиш бўйича шартномаларнинг тузилиши Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржасининг якунига айланди. Бу йил уларнинг сони ўтган йилги кўрсаткичдан 1,16 бараварга кўп. Ярмарка доирасида ўз маҳсулотини экспортга сотиш  бўйича шартномалар тасдиқланган прогноз параметрлари даражасида тузилди.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг