Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмасининг раиси IFC делегацияси билан учрашди
2011 йил 9 ноябрь куни Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмасининг раиси Зафар Мустафоевнинг Кафолат жамғармаларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолияти масалалари бўйича халқаро эксперт Джон Хоури бошчилигидаги Халқаро молия корпорацияси (IFC) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Делегация таркибига шунингдек, Молия инфратузилмасини ривожлантириш бўйича IFC лойиҳасининг мувофиқлаштирувчиси Ариф Насибов ва Марказий Осиёда IFC Консультацион дастурининг ҳуқуқшуноси Нодира Жалилова кирдилар.
Мазкур учрашувнинг мақсади Ўзбекистон лизинг сектори ҳамда ташкил этилаётган Кафолат жамғармасининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама этишдан иборат бўлди.