Ўзбекистон лизинг бозорида инновацияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон лизинг бозорида инновацияларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази томонидан  Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси билан биргаликда “Бозор иқтисодиёти шароитида инновация ва лизинг” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбир 14, 17 – 20 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ғазначилиги биносида бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистоннинг етакчи 20 та лизинг компаниялари ва тижорат банкларининг шунингдек, «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.Ж.» ЁАЖ ҚК, «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» ОАЖ,  «Қурилиш лизинг» ОАЖ ЛК, «Ўзмелиомашлизинг» ГЛК, «O’zavtosanoat-Leasing» МЧЖ ЛК, «Туронбанк» ОАК ходимлари иштирок этдилар.

Семинарда Ўзбекистон лизинг бозорига инновацияларни жорий этишнинг актуал маслалалари ҳамда мазкур йўналишдаги хорижий давлатларнинг тажрибалари муҳокама этилди.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг