Шу муносабат билан «РЕКОН-СМК» компаниялар гуруҳи Сизни ва ҳамкасбларингизни 2017 йил 1-3 март кунлари Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 107, “Ўзэкспомарказ” МКМ манзили бўйича ўтказиладиган “Қурилиш” 18-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси, 2-павильон, D 20 стендга ҳамда 2017 йил 2 март куни соат 11-00 да “Ўзэкспомарказ” МКМ Конгресс-холлида кўргазма доирасида ўтказиладиган “Ўзбекистон Республикасида сифатли, қулай, арзон уй-жой ва йўл қурилиши учун Россиянинг йиғма-монолит каркас технологиясидан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги семинарда қатнашишга таклиф этади.
«РЕКОН-СМК» ДК билан Ўзбекистон Республикасида қурилиш саноати, уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш мақсадида «Ўзбеклизинг» АЖ мижозлари ва ҳамкорларининг кўргазмаси ва семинарига ташриф буюриш истаги ва имкони бўлса, Сиздан ғоят миннатдор бўламиз.