Рекон ва ЎзбекЛизинг компаниялари 2017 йил 1-3 март кунлари бўлиб ўтадиган «Қурилиш» 18-Ўзбекистон Халқаро кўргазмасида ахборот ҳамкорлиги бўйича келишиб олишди.

Рекон ва ЎзбекЛизинг компаниялари 2017 йил 1-3 март кунлари бўлиб ўтадиган «Қурилиш» 18-Ўзбекистон Халқаро кўргазмасида ахборот ҳамкорлиги бўйича келишиб олишди.

 

Шу муносабат билан «РЕКОН-СМК» компаниялар гуруҳи Сизни ва ҳамкасбларингизни 2017 йил 1-3 март кунлари Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси 107, “Ўзэкспомарказ” МКМ манзили бўйича ўтказиладиган “Қурилиш” 18-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси, 2-павильон, D 20 стендга ҳамда 2017 йил 2 март куни соат 11-00 да “Ўзэкспомарказ” МКМ Конгресс-холлида кўргазма доирасида ўтказиладиган “Ўзбекистон Республикасида сифатли, қулай, арзон уй-жой ва йўл қурилиши учун Россиянинг йиғма-монолит каркас технологиясидан фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги семинарда қатнашишга таклиф этади.

«РЕКОН-СМК» ДК билан Ўзбекистон Республикасида қурилиш саноати, уй-жой қурилишини янада ривожлантиришга қаратилган ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш мақсадида «Ўзбеклизинг» АЖ мижозлари ва ҳамкорларининг кўргазмаси ва семинарига ташриф буюриш истаги ва имкони бўлса, Сиздан ғоят миннатдор бўламиз.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг