Республика минтақаларида лизинг бозорини ривожлантириш, манфаатли молия воситаси бўлган лизингни илгари суриш ва бозорда ўз ўрнини эгаллашига кўмаклашишнинг турли воситаларини қўллаш мақсадида Ўзбекистон лизинг берувчилари ассоциацияси минтақавий лизинг ярмаркалари ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Бу ташаббус Самарқанд вилоятида яхши қарши олинди ва шу муносабат билан жорий йилнинг 3 декабрида Самарқанд шаҳрида Биринчи Минтақавий Лизинг Ярмаркаси бўлиб ўтади. Ярмаркада Самарқанддаги лизинг берувчилар, лизинг олувчилар, банклар, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, асбоб-ускуна, махсус техника (шу жумладан хорижда ишлаб чиқарилган) етказиб берувчилар ва тадбиркорлар иштирок этадилар. Мазкур ярмарка лизинг бозорининг барчи иштирокчиларига ўзаро манфаатли ечимлар топиш учун савдо майдончаси бўлиб хизмат қилади. Лизинг ярмаркаси Самарқанд вилояти тадбиркорлари билан асбоб-ускуна етказиб бериш, лизинг хизмати кўрсатиш бўйича ўзаро манфаатли шартномалар тузиш ва буюртмалар портфелини тўлдириш имкониятини яратади.
Ярмаркада мазкур тадбир иштирокчиларининг намойишлари иштирокчилар ва меҳмонлар эътиборига ҳавола этилади.
Тадбир Самарқанд шаҳри, Рўдакий кўчаси, 243 уй манзилида жойлашган Олимпия заҳираларини тайёрлаш марказида ўтказилади.
Минтақавий Лизинг Яркаркасига марҳамат!