Маълумки, исталган товарнинг муваффақиятли рақобатли курашини ифодаловчи жамоатчилик томонидан тан олиниши компания обрўсини шакллантиради, унинг хизматлари эса янада ривожланиб, фойда келтириш имкониятига эга бўлади. Тадбиркорлар ва республика аҳолисини лизинг хизматлари ва уларнинг имкониятларидан хабардорлик даражасини оширишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистонда мазкур соҳада жамоатчилик мукофоти жорий қилинган.
«Олтин портфель» мукофоти ҳар йили лизинг фаолияти соҳасида бериладиган жамоатчилик мукофоти ҳисобланади. Тақдимот маросими танлов натижалари бўйича ўтказилади. Унинг асосида лизинг фаолияти соҳасида етакчи мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган жиҳатлар ётади.
Лизинг фаолияти соҳасидаги «Олтин портфель» жамоатчилик мукофоти «SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги» томонидан жорий қилинган. Мазкур танлов Ўзбекистон Лизинг берувчилари уюшмаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Тошкент молия институти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар кўмагида ўтказилмоқда.
«Олтин портфель» мукофоти лизинг хизматлари бозори ҳамжамиятининг муваффақиятли вакилларини рағбатлантиришга ва лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотларнинг имиджини оширишга қаратилган. У, шунингдек, миллий лизинг хизматлари бозорини ва бу соҳада эришилган ютуқларни оммавий ахборот воситаларининг кенг даврасини жалб қилган ҳолда ахборот қўллаб-қувватлаш йўли билан миллий лизинг хизматлари бозорининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган. Мукофотнинг энг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистон лизинг бозорининг профессионал иштирокчилари ўртасида ишчи ва маданий алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
«Олтин портфель» мукофоти қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этилади: «Лизинг фаолиятини ривожлантириш бўйича етакчи», «Лизингни оммалаштириш соҳасида лизинг бозорининг энг яхши иштирокчиси», «Лизинг компаниясининг энг яхши раҳбари», «Лизинг соҳасидаги энг яхши мутахассис».
«Олтин портфель» мукофотига номзодлар Ўзбекистон лизинг хизматлари бозори ва ушбу бозорда актив фаолият олиб бораётган ОАВнинг профессионал иштирокчилари, шунингдек, мазкур фаолият соҳасида ўзларини алоҳида намоён қилган шахслар бўлиши мумкин. Мукофот лауреатларига Лизинг фаолияти соҳасидаги «Олтин портфель» мукофоти дипломи тақдим этилади.
2010 йил якунлари бўйича «Олтин портфель» танлови лауреатларини тақдирлашга бағишланган тантанал маросим 28 дан 30 апрелга қадар пойтахтнинг «Intercontinental Tashkent» меҳмонхонасида ўтказилаётган 3 – Тошкент Халқаро Лизинг Форуми (ТХЛФ-2011) доирасида бўлиб ўтади.
Тадбирда миллий ва хорижий лизинг, суғурта компаниялари, банклар, турли хил техника ва ускуналарни ишлаб чиқариб, уларни лизинг компанияларига етказиб бераётган корхоналарнинг раҳбар ва мутахассислари, шунингдек лизинг хизматлари соҳаси, вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, молия бозорларини хорижий тартибга солувчиларининг, турли молия ташкилотларининг миллий ва халқаро ассоциацияларининг раҳбарлари иштирок этмоқдалар.
Форум ҳалқаро лизинг жамоатчилиги, шунингдек миллий ва Марказий Осиё ҳамда бошқа минтақалар мамлакатлари лизинг бизнесининг хорижий вакиллари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўли билан лизинг тараққиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. Тадбир самарали тажриба алмашиш, инқроздан кейинги даврда бозорларни қайта тикланиши шароитида лизинг соҳасида долзарб масалалар муҳокама этилишининг таъминланишига қаратилган.