Ўзбекистон Молия вазирлигида лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш сектори ташкил қилинади

Ўзбекистон Молия вазирлигида лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш сектори ташкил қилинади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 21 май куни “Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларини янада ривожлантириш ва тартибга солиш чора-тартиблари тўғрисида” Қарор қабул қилинди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябридаги “2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилиб, лизинг фаолиятини янада такомиллаштириш, молия бозори инфратузилмаси институтларини мустаҳкамлаш ҳамда нобанк молия хизматлари соҳасида рақобатбардошликни ривожлантиришга йўналтирилган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига лизинг хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ваколати берилди.

Молия вазирлигига тартибга солиш базасини ва лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасида миллий стандартларни ишлаб чиқиш, ахборот йиғиш ва уни умумлаштириш, шунингдек, лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасидаги бозор ҳолатини таҳлил қилиш, лизинг хизматлари соҳасида ислоҳотларни янанада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишларини белгилаш бўйича, жумладан, халқаро норма ва стандартлар таҳлили асосида таклифларни киритиш, Ўзбекистон Республикасининг лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда киритиш ва қонунчиликка мувофиқ бошқа вазифалар юклатилди.

Ўзбекистон Републикаси Молия вазирлиги таркибида штатдаги ўринлар сони иккита бўлган лизинг фаолиятини мувофиқлаштириш сектори ташкил қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, лизинг хизмтларини кўрсатиш соҳасига оид ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш Молия вазирлиги томонидан статистика органлари тақдим этган маълумотлар асосида амалга оширилади.

Давлат статистика қўмитасига Молия вазирлига билан ҳамкорликда хўжалик субъектларининг лизинг фаолияти бўйича статистик ҳисоботни қайта кўриб чиқиш ва заруриятга қараб тегишли тартибда уни жорий қилиш вазифаси юклатилди.

Молия вазирлиги Ўзбекистон лизинг берувчилари уюшмаси, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддат ичида мазкур қарордан келиб чиқиб, қонунчиликка ўзгартиш ва қўшимчлар киритиш тўғрисида таклифларни киритадилар.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг