«Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ЁАЖ қўшма корхонасига Халқаро молия корпорацияси делегацияси ташриф буюрди

«Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.» ЁАЖ қўшма корхонасига Халқаро молия корпорацияси делегацияси ташриф буюрди

 

2014 йилнинг 15 сентябрь куни Халқаро молия корпорацияси делегацияси «Ўзбек Лизинг Интернешнл А.О.»ЁАЖ ҚК компаниясига ташриф буюрди. Делегация таркиби «Athena Credit Counselling Pvt. Ltd» компанияси экспретлари жаноб Сатиш Мехта ва жаноб Чандрашехар, Ўзбекистонда ACAFI лойиҳаси координатори Ариф Насибов ҳамда Европа ва Марказий Осиёда молиялаштиришни кенгайтириш бўйича ХМК дастури раҳбари Май Нгуен хоним иборат бўлди.

Учрашувда баҳолаш ишлари ўтказилиб, 2009 йилдан буён Ўзбекистонда амалга ошириб келинаётган Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжонда молиявий инфратузилмани яхшилаш бўйича ХМК дастури (ACAFI) натижалари муҳокама қилинди. Баҳолаш натижалари лойиҳанинг келгуси даврдаги фаолиятига ўзгартиришлар киритиш учун асос сифатида хизмат қилади.

«AthenaCreditCounsellingPvt. Ltd»экспертлари лойиҳанинг қуйидаги асосий компонентлари бўйича баҳолаш олиб боришди:

  • Кредит маълумот алмашиши ва гаров реестри фаолияти ҳуқуқий муҳитини яхшилаш;
  • Кредит бюролари, кредит ва гаров реестрлари даражасини ошириш;
  • Молиявий институтлар даражасини яхшилаш ҳамда кредит маълумотлар алишиш ва гаров реестрлари ёрдамида хатарларни бошқариш;
  • Молиявий саводхонликни ошириш.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Кредит ахборот-таҳлил маркази» МЧЖ га кредит бюроси фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия топширган. Мазкур компания Ўзбекистондаги биринчи тижорат кредит бюроси бўлди ва 2012 йилнинг 6 октябрида №1 лицензиясига эга бўлди. Гаров реестрига тўхталадиган бўлсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги №155 қарорига биноан, республика Марказий банкининг ўз ҳузурида “Гаров реестри” давлат унитар корхонасини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқулланиб, ушбу корхона жорий йилнинг 1 июлидан фаолият юрита бошлади.

Аввалроқ, Бутунжаҳон банки гуруҳи аъзоси ҳисобланган ХМК ва  «Кредит ахборот-таҳлил маркази» кредит бюроси ўртасида бизнес юритишнинг илғор халқаро тажрибаси ва замонавий усуллари асосида мазкур корхона самарадорлигини янада ошириш мақсадида, кредит бюро учун стратегик хорижий техник шерикни жалб қилиш бўйича консультация хизматлари тўғрисидаги битим имзоланган эди. Ушбу ташаббус ХМК томонидан Швейцария ҳукумати билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ACAFI лойиҳасининг бир қисмидир. ACAFI лойиҳаси кредит маълумот алишиш тизимини ривожлантириш орқали Ўзбекистонда молиявий инфратузилмани мустаҳкамлашда кўмак кўрсатади.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг