Ўзбекистон Лизинг берувчилари ассоциацияси вакиллари «World Expert — Россия лизинги 2014» Х халқаро анжуманида иштирок этишди

Ўзбекистон Лизинг берувчилари ассоциацияси вакиллари «World Expert — Россия лизинги 2014» Х халқаро анжуманида иштирок этишди

 

2014 йилнинг 18-19 сентябрь кунлари Москва шаҳрида «ВТБ Лизинг» компанияси кўмагида «World Expert — Россия лизинги 2014» анжумани бўлиб ўтди. Айтиш керакки, бу Worldwide Expert Conferences компанияси томонидан Бирлашган лизинг ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган лизинг тармоғи профессионал иштирокчиларининг ўнинчи учрашуви бўлди.

Ўтган йиллар мобайнида анжуман ташриф буюрувчилар сони бўйича тармоқдаги энг йирик тадбирлардан бири сифатида ном қозонди. Анъанавий равишда, анжумандаги делегатларнинг бир қисми юқори бўғим раҳбарларидан иборат. 2014 йилги анжуманда етакчи лизинг компаниялари вакиллари томонидан энг долзарб мавзулар кўриб чиқилди.

Тадбир иштирокчилари қайд этганидек, жаҳондаги беқарор иқтисодий вазият бозор учун янги қаршиликларни келтириб чиқармоқда. Шунга қарамай, лизинг хизматлари сектори янги йўналишларда ривожланишда давом этмоқда.

Мазкур салоҳият Worldwide Expert Conferences компанияси ҳамда Бирлашган лизинг ассоциациясини ҳамкасблар билан мулоқот олиб бориш ва тармоқдаги муҳим муаммоларни муҳокама қилиш учун платформа яратишга ундамоқда.

Аввалги форумларда бўлганидек, анжуман иштирокчилари тмонидан ҳамкасбларининг амалий тажрибасига асосланган маърузалар тақдим қилинди. Шунингдек, турли бахс-мунозалар ташкил этилиб, уларнинг асосий мақсади лизинг соҳасида йиғилиб қолган масалалар ва муаммоларга жавобларни ишлаб чиқишдан иборат бўлди.

Ушбу тадбирга тайёргарлик жараёнида мутахассислар ва шериклар томонидан кенг аудиторияни қизиқтира оладиган бой дастур ишлаб чиқилди. Таъкидлаш жоизки, Москва ва Барселонада бўлиб ўтган аввалги тадбирларда қайд этилган иштирокчиларнинг тавсиялари анжуман мавзуларини ишлаб чиқиш ҳамда асосий маърузачиларни танлашда муҳим аҳамият касб этди.

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг