Ўзбекистон Лизингга берувчилар Уюшмаси Чехия-Ўзбекистон Дўстлиги Жамияти билан ҳамкорликда Прагадаги Марказий Богемия Университети негизида ишлаб чиқилган «Тадқиқот ва Касбий Алмашув» лойиҳаси ҳақида маълум қилади. Ушбу лойиҳа доирасида 2015 йилнинг 1 дан 10 июнь кунигача 10 кун давомида Чехия Республикасининг Прага ш.да жойлашган Марказий Богемия Университети негизида «Лизинг – компаниянинг инвестицион сиёсатини амалга ошириш воситаси» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтади.
Смеинар-тренинг компанияларнинг раҳбарлари, олий ва ўрта бўғин менежерлари, иқтисодчилар, молия мутахассислари, бош бухгалтерлар ва лизинг компанияларининг бухгалтерлари учун мўлжалланган.
Ўқув курсининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- лизинг бизнеси мутахассисларининг билимлари ва кўникмаларини ошириш, уларни халқаро тажриба билан таништириш;
- лизинг компаниялари мутахассисларига ўзини билимдон ва тажрибали мутахассис сифатида намоён қилиб, ўз малакасини тасдиқлаш;
- лизинг бизнеси учун тасдиқланган билим сертификатларига эга бўлган кўп нафар мутахассисларни ўқитиш.
Шунингдек, семинар қатнашчилари Чехиянинг етакчи лизинг компанияларига ташриф буюриш ва уларнинг иши билан танишиш имкониятига эга бўладилар.
Ушбу тадбирда қатнашишни истасангиз, Сиздан иштирокингизни e-mail: shakhlo@uzbek-leasing.com, dilshod@uzbek-leasing.com ёки fax: (+998 71)140-37-74 орқали 23.03.2015 й.га қадар тасдиқлашни сўраймиз