Ўзбекистон Ҳукуматининг Қарорига биноан 2015 йил 15 апрел кунида тадбиркорлар, фермерлар ва ҳунармандлар ўртасида илғор тажрибани ва миллий тадбиркорлик ютуқларини тарғиб этиш ва ривожлантиришнинг самарали воситасига айланиб қолган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиладиган «Ташаббус-2015» кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичлари жорий йилнинг 15 апрел кунидан 23 апрел кунигача бўлиб ўтди ва уларнинг ғолиблари вилоят босқичларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Вилоят босқичлари 1 майдан 8 майгача бўлиб ўтди. Танланган қатнашчилар кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олдилар ва у 2015 йилнинг 28-29 май кунларида бўлиб ўтди.
11 июнда учта асосий танлов йўналишлари – «Йилнинг энг яхши тадбиркори», «Йилнинг энг яхши фермери» ва «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» номига ва қатор қўшимча йўналишлар бўйича ғолиблар рўйхати эълон қилинади. Асосий йўналишларнинг ғолиблари автомобил билан тақдирланади.
Тадбир давомида «Uzbek Leasing International A.O.» ҚК АЖ ходимлари тадбиркорларнинг муваффақиятлари ва ютуқлари билан танишдилар ҳамда мамлакатимизда тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида компания томонидан кўрсатиладиган лизинг хизматлари бўйича тадбир қатнашчиларига ва унга ташриф буюрган шахсларга ахборот-маслаҳат хизматларини кўрсатдилар.