«Лизинг – компаниянинг инвестицион сиёсатини амалга ошириш воситаси сифатида» мавзусига бағишланган Чехия-Ўзбекистон Дўстлиги Жамияти билан биргаликда Прагадаги Марказий Богемия Университети негизида ишлаб чиқилган семина

«Лизинг – компаниянинг инвестицион сиёсатини амалга ошириш воситаси сифатида» мавзусига бағишланган Чехия-Ўзбекистон Дўстлиги Жамияти билан биргаликда Прагадаги Марказий Богемия Университети негизида ишлаб чиқилган семина

 

Ушбу билан Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси Прагадаги Марказий Богемия Университети базасида Чехия-Ўзбекистон Дўстлик Жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Тадқиқотчилик ва Профессионал Алмашув” лойиҳаси ҳақида маълум қилади. 2017 йил 17-27 апрель кунлари (10 кун давомида) мазкур лойиҳа доирасидаЧехия Республикасининг Прага шаҳрида “Лизинг молиявий кредитлаш воситаси ва иқтисодиётнинг ўсиш стимулятори сифатида” мавзусидаги навбатдаги семинар-тренинг ўтказилади.

Семинар-тренинг компаниялар ва банкларнинг раҳбарларига, юқори ва ўрта бўғин менежерларига ҳамда иқтисодчилар, молия мутахассислари, юристлар ва банк филиалларининг ходимларига мўлжалланган.

Қуйидагилар ўқув курсининг асосий мақсадлари ҳисобланади:

  • лизинг бизнеси бўйича мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни халқаро амалиёт билан таништириш;
  • лизинг компаниялари мутахассисларига, ўзларини билимли ва тажрибали мутахассис сифатида кўрсатган ҳолда, ўз малакаларини тасдиқлаш имконини тақдим этиш;
  • лизинг бизнеси учун сертификат билан тасдиқланган билимларга эга кўп сонли мутахассисларни тайёрлаш.

Шунингдек семинар қатнашчилари Чехиянинг етакчи лизинг компанияларида бўлиш ва уларнинг фаолияти билан танишиш имконига эга бўлади.

Ушбу тадбирда қатнашишдан манфаатдор бўлсангиз, Сиздан 10.03.2017 й. гачаdilshod@uzbek-leasing.com, dmukhrimov@mail.ruэлектрон почтасига ёки(+998 71)140-37-74 факс рақамига тасдиқнома юборишингизни сўраймиз.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг