1-3 март кунлари Ўзэкспомарказда «Қурилиш — UzBuild 2017», «Мебель, ишлаб чиқариш технологиялари, интерьер ва дизайн – MebelExpo Uzbekistan 2017», «AquaTherm Tashkent 2017» ва «Қурилиш техникаси

1-3 март кунлари Ўзэкспомарказда «Қурилиш — UzBuild 2017», «Мебель, ишлаб чиқариш технологиялари, интерьер ва дизайн – MebelExpo Uzbekistan 2017», «AquaTherm Tashkent 2017» ва «Қурилиш техникаси в

 

Профессионалларнинг фикрига кўра, UzBuild инвестициялар, лойиҳалаштириш, савдо ва қурилиш соҳалари орасида муҳим боғловчи бўғин вазифасини бажаради. Компанияларнинг кўпчилиги учун кўргазма музокаралар ўтказиш, битимлар тузиш ва ўз ютуқларини намойиш этиш майдончасига айланган.

2017 йилнинг 1-3 март кунлари Тошкентда «Мебель, ишлаб чиқариш технологиялари, интерьер ва дизайн – MebelExpo Uzbekistan 2017» 14-Ўзбекистон халқаро кўргазмаси ўтказилади.

«MebelExpo Uzbekistan 2017» мебель корхоналарининг маҳсулотини намойиш этиш, мебелни лойиҳалаш ва тайёрлаш соҳасидаги прогрессив тажриба, “ноу-хау” билан ўзаро алмашиш, бизнесни профессионал тарзда ташкил этиш, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ва ташқи иқтисодий шартномаларни тузиш, бозор шароитлари ва Марказий Осиё бозорида ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таҳлил қилиш учун оптимал шароитларни яратади.

Ўзбекистоннинг мебель ва ёғочга ишлов бериш саноати республикадаги энг тез ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Агар 5-8 йил олдин мамлакат ички бозорининг 65-70% хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотидан ташкил топган бўлса, ҳозир бозорнинг 90% юқори сифатли маҳаллий маҳсулот билан қондирилмоқда.

Бугунги кунда республикада мебель ишлаб чиқариш ва уни йиғиш бўйича 1100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда, улардан 500 таси Тошкентда ташкил этилган.

«MebelExpo Uzbekistan» халқаро кўргазмаси мебель ва қурилиш бозорларининг асосий иштирокчилари билан учрашиш имконини тақдим этади, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга мебель ва унинг компонентларини ишлаб чиқариш соҳасидаги энг янги ишланмалар билан танишишга ҳамда уларни мамлакатни тарк этмасдан харид қилишга ёрдам беради. Кўргазманинг хорижий иштирокчилари эса кўргазма доирасида маҳаллий вакил (агент)ни топиши ва ўз маҳсулотини сотиш бўйича шартнома тузиши мумкин.

2017 йил 1-3 март кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМда «Иситиш, вентиляция, кондиционерлаш, сув таъминоти, сантехника, бассейнлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш технологиялари ва тикланадиган энергия манбалари» 6-Тошкент халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Aqua-Therm Tashkent кўргазмаси иситиш, вентиляция, кондиционерлаш, сув узатиш тизимлари, санитария-техника эҳтиёжлари, бассейнларни жиҳозлаш технологиялари, атроф-муҳит муҳофазаси, Ўзбекистон ҳудудида тикланувчи энергия манбалари саноатидаги биринчи катта ҳодисага айланади.

ITE кўргазмалари ҳар сафар ушбу индустриянинг энг сўнгги ютуқларини намойиш этувчи улкан майдонга айланади. Жорий йил ҳам бундан мустасно эмас. У Aqua-Therm Tashkent кўргазмасининг дебют йили сифатида эсда қолади. Aqua-Therm Tashkent дебют кўргазмаси UzBuild қурилиш кўргазмаси доирасида ўтказилади.

Иситиш ускуналари, вентиляция ва сув узатиш тизимларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳаси жуда тез ривожланмоқда. Баъзида юқори даражадаги рақобат ва жадал ўзгаришлар инқилобий технологияларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Кўргазма ташкилотчилари профессионал мақсадли аудиторияни жалб этиш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқди, бу бозор иштирокчилари, яъни ишлабч иқарувчилар, етказиб берувчилар, чакана савдо, якуний истеъмолчилар ўртасидаги мулоқотни максимал даражада самарали қилади.

Бугунги кунда Aqua-Therm Tashkent кўргазмаси ҳар йили иқлим ускуналари, трубалар, сантехника, бассейнлар учун ускуналар, сув тозалаш тизимлари ва бошқа кўплаб технологияларни тақдим этувчи Ўзбекистондаги ягона халқаро кўргазма ҳисобланади. 2014 йилда Aqua-Therm Tashkent кўргазмаси Австрия, Германия, Дания, Италия, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Швейцария ва Жанубий Кореядан 80 га яқин йирик компанияни тақдим этганди.

Кўргазманинг UzBuild 2017 етакчи қурилиш кўргазмаси билан параллел тарзда ўтказилиши ҳам унинг амалий қийматини оширади.

«Қурилиш техникаси ва ускуналари – BuildTech 2017» (собиқ  UzComak) ихтисослашган экспозицияси шу йилнинг 1-3 март кунлари “Ўзэкспомарказ” МКМда «Қурилиш – UzBuild 2017» 18-Ўзбекистон Халқаро кўргазмаси доирасида бўлиб ўтади.

«BuildTech» экспозицияси иштирокчиларга бутун дунёдан ташриф буюрган профессионаллар билан учрашиш ва Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш учун имкониятлар билан яқинроқ танишиш каби ноёб имкониятни тақдим этади. Ушбу кўргазманинг Uzbuild асосий қурилиш кўргазмаси билан параллел тарзда ўтказилиши унинг қўшимча афзаллиги саналади.

Ҳар йили кўргазмага шу соҳада фаолият кўрсатувчи етакчи компанияларнинг раҳбарлари, импортчилар ва дистрибьюторлар ташриф буюради. Уларга қурилиш маҳсулотларининг кенг турлари билан танишиш, ҳамкорлар топиш имкони тақдим этилади.

2015 йилда UzСomak/BuildTech кўргазмасига 5 800 нафар мутахассис, хусусан вазирликлар ва идораларнинг ваикллари, қурилиш компанияларининг ТОП-менежерлари, тадбиркорлар, харид бўйича мутахассислар, муҳандис-технологлар, қурувчилар, архитекторлар, дизайнерлар ва кўргазма стендларида тақдим этилган маҳсулот ва хизматларга қизиқиш билдирган бошқа кўплаб кишилар ташриф буюрган.

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг