29 май куни Россия Лизинг Соҳасининг 7-қурултойи ўтказилди

29 май куни Россия Лизинг Соҳасининг 7-қурултойи ўтказилди

 

29 май куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Лизинг соҳасининг анъанавий 7-қурултойи бўлиб ўтди. Унда 124 та ташкилотдан 177 нафар вакил қатнашди.

Россия Банки томонидан олиб борилаётган Россия лизинг бозорининг ислоҳотлари Қурултойнинг асосий мавзусига айланди. Иштирокчилар яқинда бозорда амалга ошириладиган қонунчилик ва тузилмавий ўзгаришларни ҳамда уларнинг лизинг компаниялари фаолиятининг амалий жиҳатларига таъсирини муҳокама қилишди.

Қурултой дастуридан 20 та маъруза ва экспертларнинг фикри ўрин олди, улар муҳокама қилинадиган масалалар бўйича кейинги баҳс-мунозараларнинг асосига айланди.
«Форвард» ДК ва «Хомнет Лизинг» МЧЖ Қурултойнинг ҳамкорлари сифатида чиқди.

Тадбирда Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмасини «Узбек Лизинг Интернешнл А.О.» АЖ Бош директорининг ўринбосари Б. С. Юсупов тақдим этди. Ботур Суратбекович Ўзбекистон лизинг бозорини тақдим этар экан, «Жаҳон молиявий турбулентлиги даврида Ўзбекистон лизинг бозорининг ҳолати» деб номланувчи тақдимот билан чиқди. У Ўзбекистон тажрибасида лизинг компанияларининг барқарор ўсишини рағбатлантирувчи омилларни қайд этиб ўтди.

 

About the Author

Fikr bildirish

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг