Халқаро Молия Корпорацияси «Uzbek Leasing International A.O.» офисида «Энергия самарали лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари: Давлат, Молиявий сектор, Технологиялар» мавзусида семинар-тренинг ўтк

Халқаро Молия Корпорацияси «Uzbek Leasing International A.O.» офисида «Энергия самарали лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари: Давлат, Молиявий сектор, Технологиялар» мавзусида семинар-тренинг ўтк

 

2017 йил 14 июнь куни Бешёғоч кўчаси, 1 манзили бўйича жойлашган Халқаро Банк-Молия Маркази биносининг йиғилишлар залида ХМКнинг «Энергия самарали лойиҳаларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари: Давлат, Молиявий сектор, Технологиялар» мавзусидаги семинар-тренинги ўтказилди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноатпалатаси, Халқаро молия корпорациясининг экспертлари ва мутахассислари ҳамда ускуналарни етказиб берувчилар, лизинг компаниялари ва банкларнинг вакиллари қатнашди.

Маърузачилар рўйхати Иқтисодиёт вазирлиги, ХМК экспертлари ва мутахассислари ҳамда ускуналарни етказиб берувчиларнинг вакилларидан иборат бўлди.

Ўзбекистон Лизинг берувчилар уюшмасининг раиси Мустафаев Зафаржон Бурибаевич ҳамда ХМКнинг Ўзбекистон Республикасидаги офиси раҳбари Зафар Расулович Хашимов кириш нутқи билан чиқди.
Иқтисодиёт вазирлигининг вакили Евдокимов Леонид Александрович ўзининг «Ўзбекистонда энергия самарадорлиги: обзор ва қонунчиликдаги охирги тенденциялар» мавзусидаги маърузасида энергия самарали лойиҳаларни жорий этиш учун қонунчилик базаси бир неча йил олдин яратилганини, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан қабул қилинадиган қонун ҳужжатларидаги охирги ўзгаришлар туфайли Ўзбекистонда энергия самарали лойиҳаларни фаолроқ жорий этиш учун қулай шароитлар яратилаётганини қайд этди. Леонид Александрович энергия самарали ускунларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ташкил этиш режалари ҳақида гапириб берди, муқобил энергия манбалари мавзусига тўхталди ҳамда ушбу соҳада давлатнинг кўмаги муҳимлигини қайд этди.

Марказий Осиё мамлакатларидаги ХМК Дастурининг координатори Сожида Тошпўлатова «Ресурсларни тежаш салоҳияти: Ўзбекистон корхоналари мисолида» мавзусидаги тақдимот билан чиқди. Сожида Тошпўлатова ўз маърузасида ишлаб чиқариш чиқиндилари кўринишидаги ресурслардан самарасиз фойдаланиш мавзусига тўхталди, чиқиндилар тўғри қайта ишланганида ва сотилганида корхонада қандай фойда олиш мумкинлигига мисоллар келтирди, шунингдек ресурсларни тежаш тизимини йўлга қўйишда ХМКнинг маҳаллий корхоналарга эҳтимолий кўмаги ҳақида сўзлаб берди.
ХМКнинг молиявий институтлар билан ишлаш департаменти координаторлари Елена Шоня ва Ольга Максименколар «EMENA бозорида энергия самарали лойиҳаларни молиялаштириш бўйича IFC дастури» ва «Энергия самарали лойиҳаларни кредитлаш» мавзуларида ўз тақдимотлари билан чиқишди.

Елена молиявий институтлар ва бизнес соҳасининг ўзаро самарали алоқаси ҳақида сўзлаб берди ва бунга мисоллар келтирди. Ольга Максименко эса энергия самарали лойиҳаларни кредитлашнинг бевосита шартларига тўхталиб ўтди.

Шу департамент координатори Владимир Жузе «Ўзбекистонда намунавий корхоналар учун энергия тежовчи ечимлар пакетлари» деб номланувчи тақдимот билан чиқди. Владимир Жузе энергияни тежовчи ишлаб чиқаришни жорий этиш учун корхоналар қай тарзда шароит яратишлари мумкинлигига амалий мисоллар келтирди.

 

About the Author

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг