Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси “МДҲ мамлакатларида исломий банкинг ва молияни ривожлантириш” мавзусидаги вебинарда қатнашди

2025 йил 15 март куни AlHuda Исломий банкинг ва иқтисодиёт маркази (CIBE) томонидан ZOOM видео алоқаси орқали “МДҲ мамлакатларида исломий банкинг ва молияни ривожлантириш” мавзусида вебинар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси (ЎЛУ) ва “ЭкоИсламикБанк”(Қирғизистон) вебинар спикерлари бўлди.

Вебинарда Уюшма раиси Мустафаев Зафаржон қуйидаги мавзуларда маъруза қилди:
— Ўзбекистон Республикаси ҳақида қисқа маълумот;
— Ўзбекистон молия ва лизинг бозори;
— Ўзбекистонда исломий молиялаштириш;
— “Uzbek Leasing International A.O.” мисолида исломий дарчани ишга тушириш.

“ЭкоИсламикБанк” томонидан банк Кенгашининг раиси Руслан Мусаев “МДҲ давлатларида исломий банкинг ва молияни ривожлантириш” мавзусида маъруза қилди.

Айтиш жоизки, ҳозирги вақтда мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш учун исломий молия мавзусининг долзарблиги ортиб бормоқда. Ушбу вебинарнинг мақсади исломий молиявий маҳсулотларни дунё мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам илгари суриш ва у ҳақидаги хабардорликни оширишдан иборат.

Вебинарда Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси, мамлакатимизда фаолият кўрсатувчи лизинг компаниялари, шунингдек, турли мамлакатлардан: Кения, Эфиопия, Мозамбик, Қирғизистон, Қозоқистон, Узбекистон, Покистан, БААдан тингловчилар иштирок этишди.

About the Author

Related Posts

Бизнинг янгиликларимизга обуна бўлинг