Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда «Taiba Leasing» МЧЖ хорижий корхонаси ўз ишини бошлади.
Қайд қилиш жоиз, «Taiba Leasing» Ислом тараққиёт банки гуруҳига кирувчи Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг 100% ли шўъба корхонаси ҳисобланади.
«Taiba Leasing» МЧЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лизинг хизматларининг кенг спектрини тақдим қилиш мақсадида ташкил этилган. Бу борада кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш орқали иқтисодиётни ривожлнтиришга кўмаклашиш, янги молия воситалари татбиқ қилиш, рақобатбардош, экспортга мўлжалланган маҳсулотни ишлаб чиқараётган ва юқори маҳаллий ишлаб чиқариш даражасига эга бўлган кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиялаштириш «Taiba Leasing» МЧЖ фаолиятининг устуворликлари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 2004 йилда Ўзбекистон ХСРИК аъзосига айланди. ХСРИК фаолиятининг асосий мақсади хусусий секторни молиялаштириш орқали Корпорацияга аъзо давлатларнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлашдан иборат. Бундан ташқари, ХСРИК давлат ва хусусий секторларига компанияни хусусийлаштириш ва қайта тузиш дастурларини амалга оширишда консультация хизматларини кўрсатади.